13:41 | 04.09.24
Талабалар ижара тўловларининг бир қисмини қоплаб бериш бўйича онлайн ариза бериши мумкин.
Талабалар ижара тўловларини бир қисмини қоплаб бериш бўйича онлайн ариза беришлари мумкин. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 24 сентябрдаги 605-сон қарорига асосан ижара ҳуқуқи асосида яшайдиган давлат олий таълим муассасаларининг кундузги таълим шаклида таҳсил олаётган талабаларга ойлик ижара тўловининг бир қисмини давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилиши бўйича аризаларни онлайн юбориш имконияти яратилганди.
Ариза бериш қуйидагича кетма-кетликда амалга оширилади:
Маълумот учун, бунда 1 босқич талабаларидан жорий ўқув йилининг сентябрь ва октябрь ойлари учун ижара шартномаси талаб этилмайди. Шунга қарамасдан иккинчи ва ундан юқори курс талабалари учун ижара шартномаси бўлиши талаб этилади.
Ижара шартномаларини ҳисобга қўйиш хизмати эса ijara.soliq.uz орқали амалга оширилади.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: