11:40 | 04.11.23
Халқаро Талабалар куни ҳақида расм, видео ва маълумотлар. 17 ноябр кунининг тарихи ва моҳияти ҳақида билиб олинг
Халқаро талабалар куни — халқаро талабалар бирдамлиги куни сифатида нишонланади.
Мундарижа:
Ҳар йили 17 ноябр бутун дунёда Халқаро талабалар куни сифатида нишонланади. Бу кун 1939 йил 17 ноябрдан эътиборан тарихга киритилган.
1939 йил 28 октябрда фашистлар томонидан ишғол қилинган Чехия Республикасининг Прага шаҳрида таҳсил олувчи талабалар ва уларнинг ўқитувчилари Чехословакия давлати ташкил топганлигини нишонлаш мақсадида намойиш ўтказадилар. Босқинчилар қўшини намойишни тарқатиб юборади.
Бироқ, тиббиёт факультети талабаси Ян Оплетал яраланиб, Доктор Арнолд Ирасек Чарлз томонидан майдонидаги шифохонада дарҳол жарроҳлик амалиёти ўтказилади.Аммо, Оплетал 11 ноябр куни перитонитдан вафот этади. 15 ноябр куни бўлиб ўтган дафн маросими эса, норозилик намойишига айланиб кетади.
Натижада, ўнлаб намойишчилар ҳибсга олинади. 17 ноябр куни эрта тонгда фашишт ҳарбий бўлинмалари талабалар ётоқхоналарини ўраб олади. 1200 дан ортиқ талаба ҳибсга олиниб, контслагерга жўнатилади. Тўққиз нафар талаба ва фаоллар қамоқхонада қатл қилинади.
1941 йил Лондонда нацизмга қарши курашган талабаларнинг халқаро учрашуви ташкил этилади. Чехословакия коммунисти Отто Шлингнинг таклифига кўра, қатл қилинган ҳамда вафот этган талабалар хотирасига ҳар йили ушбу санани Талабалар куни сифатида нишонлашга қарор қилинган.