17:23 | 13.08.24
Талабалар ўқишни кўчириш аризалари билан боғлиқ камчиликларни тузатишлари учун қўшимча муддат белгиланди.
Бир давлат ОТМдан бошқасига ўқишни кўчириш, тиклаш (кўчириб тиклаш) бўйича юборилган аризаларни техник камчиликларини тузатиш имкони берилди. Бу ҳақда Олий таълим матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, transfer.edu.uz платформаси орқали рўйхатдан ўтиш мобайнида камчиликка йўл қўйган талабалар аризаларини шу платформада 15 август куни соат 17:00 гача қайта кўриб чиқиши ва мавжуд техник камчиликларни бартараф этишлари мумкин.
15 август соат 17:00 дан кейин техник камчиликларни тузатиш тўхтатилади.
Маълумот ўрнида, бунда фақат илова қилиб юкланган у ёки бу ҳужжатларни сифатлисига алмаштириш, хатоликларни тузатиш мумкин, бироқ янги аризалар топшириш имконияти йўқ. Бу нодавлат олийгоҳлардан ёки хориждан ўқишни кўчириш учун ариза берганларга тааллуқли эмас.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: