15:42 | 22.05.23 1865

Талабаларга стипендия тўлайдиган ўқув курслари ташкил қилинади

Уларда академик қарздор бўлмаган барча талабалар иштирок этиши мумкин

Олий таълим муассасаларининг барча талабалари стипендия олиш имкониятига эга бўлади. 2023 йилнинг 19 май санасида Вазирлар Маҳкамасининг «‘Мирзо Улуғбек ворислари’ тайёрлов ўқув курсларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги» қарори эълон қилинди.

Bugun.uz

Бунга кўра, талабалар ҳар ой ( 1 миллион 320 минг сўм ) миқдорда стипендия олишлари мумкин бўлади. Стипендияни Республикадаги барча олий таълим муассасаларининг бакалавриат босқич (2 курсни академик қарздорликсиз тугатган) талабалари олишлари мумкин. Лойиҳа Рақамли технологиялар вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Ёшларни қўллаб-қувватлаш «Улуғбек жамғармаси» ва Inha университети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

Ўқув курслари қуйидаги йўналишларда ташкиллаштирилади:

  • ахборот технологияларидан ва коммуникациялардан фойдаланиш (бошланғич);
  • математик статистика;
  • алгоритмлаш асослари;
  • маълумотларни қайта ишлаш;
  • дастурлаш тиллари (Phthon);
  • инглиз тили;
  • қарор қабул қилиш асослари.

Таълим олиш 34 ҳафта муддат давомида «Blending learning» аралаш таълим технологияси асосидаги ўқув дастурига мувофиқ ташкил этилади.

Ўқув курсларига қабул қилинган талабалар:

  • ушбу ўқув курсларида ўқиши давомида базавий ҳисоблаш миқдорининг тўрт баравари (1 миллион 320 минг сўм) миқдорида ҳар ойда бир маротаба рағбатлантириб борилади;
  • Турар жой билан таъминланади ёки асосий ўқиш жойи бўлган ҳудудлардаги давлат ОТМлари томонидан белгиланган тартибда ижара тўловларининг бир қисми қоплаб берилади;
  • Ўқиши давомида бир маҳал иссиқ овқат билан таъминланади;
  • таълим олиш муддатига зарур компютер жиҳозлари (ноутбук ва бошқалар) тақдим этилади;
  • IТ-парк резидентлари бўлган ташкилотларда амалиётларда қатнашиши таъминланади.

Шунингдек, ўқув курслари жамоа бўлиб ишлаш ва бошқа йўналишлар бўйича ҳам ташкил этилиши мумкин. Биринчи ўқув йилида камида 60 нафар тингловчи қабул қилинади, кейинги йилларда тингловчилар сони эҳтиёждан келиб чиқиб, ошириб борилади.


Тошкент вилоятидаги ҳибсхонада 22 ёшли йигит ўз жонига қасд қилди

Тошкент вилоятидаги ҳибсхонада 22 ёшли йигит ўз жонига қасд қилди

21:29 | 02.12.23 1014
FIFA терма жамоалар рейтингини эълон қилди

FIFA терма жамоалар рейтингини эълон қилди

20:19 | 02.12.23 887
Тошкентда автобус йўлакларидаги қоидабузарликларни камераларга қайд этиш бошланди — видео

Тошкентда автобус йўлакларидаги қоидабузарликларни камераларга қайд этиш бошланди — видео

18:59 | 02.12.23 544
Газланган ичимликларга акциз солиғи – шакарга қарши курашми ёки «қора бозор» импорти учун «яшил чироқ»ми? – Алфия Раҳимовна

Газланган ичимликларга акциз солиғи – шакарга қарши курашми ёки «қора бозор» импорти учун «яшил чироқ»ми? – Алфия Раҳимовна

17:30 | 02.12.23 457
Ўзбекистонда энг арзон ва қиммат палов қаерда сотилиши маълум бўлди

Ўзбекистонда энг арзон ва қиммат палов қаерда сотилиши маълум бўлди

16:49 | 02.12.23 1158
Совет Иттифоқи қатағон қилган Абдулла Қодирий ва 200 га яқин киши оқланди

Совет Иттифоқи қатағон қилган Абдулла Қодирий ва 200 га яқин киши оқланди

12:30 | 02.12.23 948