11:57 | 20.03.23 697

Таниқли вайнер Дилшод Ўразбоев озодликка чиқди

Dili me’нинг маъмури у ҳақиқатдан ҳам озод этилгани ҳамда оиласи бағрига қайтганини тасдиқлаган

Таниқли вайнер Дилшод Ўрозбоев (Dili me) озодликка чиқди. Унга нисбатан қўлланилган қамоққа олииш эҳтиёт чораси суд томонидан ўзгартирилиб, Dili me ҳибсдан озод этилган. Блогер саҳифасига онаси билан тушган суратини жойлаштирган.

Фото: Instagram.com / @dili.me

Qalampir’нинг ёзишича, Дилшод Ўрозбоевнинг маъмури у ҳақиқатдан ҳам озод этилгани, ҳамда оиласи бағрига қайтганини тасдиқладиган.

Маълумот учун, блогерга нисбатан Жиноят кодексининг 277-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган. У терговга бир неча маротаба чақиртирилишига қарамай, боришдан буйин товлаб келгани сабаб, 10 март куни ушланиб, терговга мажбуран жалб қилинган. 23 январь куни блогер Дилшод Ўрозбоев шериклари билан бир кишини уриб, унга тан жароҳати етказган.

Kun.uz’га кўра, калтакланган шахс 24 яшар эркак бўлиб, у вайнернинг куёви, синглисининг турмуш ўртоғи. Низога ўртада оилавий келишмовчилик сабаб бўлгани айтилмоқда, бироқ можаро айнан ниманинг ортидан келиб чиққани маълум эмас.


Тошкент вилоятидаги ҳибсхонада 22 ёшли йигит ўз жонига қасд қилди

Тошкент вилоятидаги ҳибсхонада 22 ёшли йигит ўз жонига қасд қилди

21:29 | 02.12.23 1110
FIFA терма жамоалар рейтингини эълон қилди

FIFA терма жамоалар рейтингини эълон қилди

20:19 | 02.12.23 909
Тошкентда автобус йўлакларидаги қоидабузарликларни камераларга қайд этиш бошланди — видео

Тошкентда автобус йўлакларидаги қоидабузарликларни камераларга қайд этиш бошланди — видео

18:59 | 02.12.23 561
Газланган ичимликларга акциз солиғи – шакарга қарши курашми ёки «қора бозор» импорти учун «яшил чироқ»ми? – Алфия Раҳимовна

Газланган ичимликларга акциз солиғи – шакарга қарши курашми ёки «қора бозор» импорти учун «яшил чироқ»ми? – Алфия Раҳимовна

17:30 | 02.12.23 476
Ўзбекистонда энг арзон ва қиммат палов қаерда сотилиши маълум бўлди

Ўзбекистонда энг арзон ва қиммат палов қаерда сотилиши маълум бўлди

16:49 | 02.12.23 1189
Совет Иттифоқи қатағон қилган Абдулла Қодирий ва 200 га яқин киши оқланди

Совет Иттифоқи қатағон қилган Абдулла Қодирий ва 200 га яқин киши оқланди

12:30 | 02.12.23 968