10:15 | 28.06.24

                       

Тошкентда танишининг фарзандини ўлдирган эркак қамалди

Тошкентда эркак таниши қараб туриш учун ташлаб кетган болани калтаклаб, юзини қизиб турган печкага бостирди. Сўнг бошини деворга уриб ўлдирди. У суддан енгиллик берилишини сўради.

Танишининг фарзандини қасддан ўлдирган эркак суддан енгиллик сўради. Бу ҳақда Bugun.uz манбалари хабар берди.

Қайд этилишича, О.Х. апрель ойида таниши М.Т.нинг уйига фарзандини вақтинча қараб туриш учун ташлаб кетган. Бола уйдаги кўрпа ва тўшакларни ифлослантиргани учун М.Т.нинг жаҳли чиқиб, унинг юз, бош ва танасининг бошқа жойларига тепиб, урган. У болани қасддан ўлдириш мақсадида, хонадаги ёниб турган иситиш печи мўрисига боланинг пешонасини босиб, бошини бир неча маротаба деворга урган. Оқибатда, М.Т. боланинг қотилига айланган.

Судда М.Т. Жиноят Кодексининг 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) билан айбли деб топилиб, 17 йилга озодликдан маҳрум қилинди. Шунингдек, М.Т.дан жабрланувчининг қонуний вакили Х.Х.га бир миллион сўм моддий ва бир миллион сўм маънавий зарар ундириш белгиланган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: