17:05 | 14.06.23 1163

Танзила Нарбаева бошчилигидаги делегация халқаро конференцияда иштирок этмоқда

Швейцариянинг Женева шаҳрида Халқаро меҳнат конференциясининг 111-сессияси ўтказиляпти

Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Халқаро меҳнат конференциясининг 111-сессиясида иштирок этиш учун Швейцариянинг Женева шаҳрида амалий ташриф билан бўлиб турибди.

Фото: Telegram/Tanzila Narbayeva

Сенат Раиси 12 июн куни бир қатор икки томонлама учрашувлар ўтказди. Халқаро Меҳнат ташкилоти бош директори Жилбер Унгбо билан бўлиб ўтган суҳбатда Ўзбекистон ва ХМТ ўртасидаги алоқаларнинг ҳолати ва истиқболлари, хусусан ҳамкорликни кенгайтириш, жумладан, Ўзбекистонда меҳнат шароитларини тизимли татбиқ этиш масалаларига эътибор қаратилди.

Мулоқот давомида Ўзбекистоннинг ушбу ташкилот билан кейинги йиллардаги амалий ҳамкорлиги натижасида меҳнат муносабатлари тизими мустаҳкамлангани, соҳада 10 та юксак кўрсаткичга эришилгани алоҳида қайд этилди.

Фото: Telegram/Tanzila Narbayeva

Ж.Унгбо Ўзбекистонда инсон манфаатларини биринчи ўринга қўяётган кенг кўламли ислоҳотлардан яхши хабардор эканини таъкидлади. ХМТ раҳбари мамлакатимизда олиб борилган конституциявий ислоҳотларга тўхталар экан, Ўзбекистоннинг ижтимоий йўналтирилган давлат қуришдаги қатъияти ва иродасини юқори баҳолади. Шунингдек, эришилган ўзаро алоқалар даражасига тўхталиб, бу борада Ўзбекистон ҳамкорлик йўналишида ҳам, ХМТнинг энг юқори стандартларига тўла жавоб берадиган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишда ҳам жаҳон мамлакатлари учун намунали давлат деб билишини алоҳида қайд этди.

Фото: Telegram/Tanzila Narbayeva

Учрашув якунида меҳнат муносабатлари йўналишида истиқболдаги режаларни ҳаётга татбиқ этишда ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлаш, биргаликда амалга ошириладиган лойиҳаларни фаоллаштиришга келишиб олинди.

Халқаро ижтимоий таъминот ассоциацияси (ISSA) Бош котиби Марсело Аби-Рамиа Каетано билан учрашув давомида эса икки томонлама ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш масалалари муҳокама қилинди. Жумладан Ўзбекистоннинг Ташкилотдаги янада фаол иштироки бўйича биргаликдаги лойиҳаларни давом эттиришга эътибор қаратилди.

Фото: Telegram/Tanzila Narbayeva

Суҳбат давомида Т.Нарбаева Ассоциация томонидан ижтимоий соҳани ривожлантириш бўйича асосий чора-тадбирлар ишлаб чиқилиб, жорий этилаётгани ва уларнинг самарали натижаларига кўра, дунё бўйлаб ижтимоий таъминот механизмларини ишлаб чиқиш соҳасида муҳим таклифлар тайёрланаётганига тўхталиб ўтди. Бу Ассоциациянинг ижтимоий таъминот соҳасида нуфузли халқаро механизм сифатидаги глобаллиги ортиб бораётганидан далолат эканлигини қайт этди.

Шунингдек, Т.Нарбаева Халқаро меҳнат ташкилотининг меҳнаткашлар билан ишлаш бюроси директори Мария Хелена Андре билан учрашди.

Фото: Telegram/Tanzila Narbayeva

Суҳбат чоғида муносиб меҳнат ва ижтимоий ҳимоя тамойилларини амалга ошириш, норасмий бандликка қарши курашиш, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини асосий даромад билан таъминлаш, меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш соҳасида халқаро стандартларни жорий этиш масалаларига эътибор қаратилди.


Тошкент вилоятидаги ҳибсхонада 22 ёшли йигит ўз жонига қасд қилди

Тошкент вилоятидаги ҳибсхонада 22 ёшли йигит ўз жонига қасд қилди

21:29 | 02.12.23 959
FIFA терма жамоалар рейтингини эълон қилди

FIFA терма жамоалар рейтингини эълон қилди

20:19 | 02.12.23 874
Тошкентда автобус йўлакларидаги қоидабузарликларни камераларга қайд этиш бошланди — видео

Тошкентда автобус йўлакларидаги қоидабузарликларни камераларга қайд этиш бошланди — видео

18:59 | 02.12.23 535
Газланган ичимликларга акциз солиғи – шакарга қарши курашми ёки «қора бозор» импорти учун «яшил чироқ»ми? – Алфия Раҳимовна

Газланган ичимликларга акциз солиғи – шакарга қарши курашми ёки «қора бозор» импорти учун «яшил чироқ»ми? – Алфия Раҳимовна

17:30 | 02.12.23 445
Ўзбекистонда энг арзон ва қиммат палов қаерда сотилиши маълум бўлди

Ўзбекистонда энг арзон ва қиммат палов қаерда сотилиши маълум бўлди

16:49 | 02.12.23 1149
Совет Иттифоқи қатағон қилган Абдулла Қодирий ва 200 га яқин киши оқланди

Совет Иттифоқи қатағон қилган Абдулла Қодирий ва 200 га яқин киши оқланди

12:30 | 02.12.23 946