18:00 | 06.05.23 2433

Тажриба қуёнига айланган тадбиркорлар ва «қорабозор»ни ривожлантираётган қатъий солиқ тизими ҳақида

ДСҚ вакиллари тадбиркорларни текширувлар билан қўрқитиб, қатъий солиқ тизимига ўтишга мажбурламоқдами?

Тадбиркорлар томонидан қатъий белгиланган солиқ тизимига ўтиш ёки ўтмаслик, унинг мажбурий ёки ихтиёрийлиги ҳақидаги мурожаатлар кўп. Солиқ кодексида қатъий белгиланган солиқ тизимига ўтиш ихтиёрий эканлиги ва бу тизим имкониятлари ҳақида маъумот берилган. Лекин, тадбиркорлар Давлат солиқ қўмитаси вакиллари текшируви билан қўрқитилиб, қатъий солиқ тизимига ўтишга мажбурланётганини айтмоқда. TURAN OS компанияси раҳбари Отамурод Султонов Bugun.uz учун махсус айни шу долзарб мавзуда фикр юритади.


Ҳозирда Давлат солиқ қўмитаси вакиллари «кўчама-кўча» юриб барчани янги солиқ тизимига ўтишга даъват қилмоқда. Биз тадбиркорларга бу тизим ихтиёрий, сизга нисбатан мажубурий тартибда ўтказиш ҳаракатлари бўлаётган бўлса, давлат солиқ хизмати органлари тизимида аниқланган коррупция ҳолатлари ҳақида хабар берилиши керак бўлган ботга мурожаат килинг деб айтяпмиз. Лекин тадбиркорлар бу бефойда эканлигини, ортиқча даҳмаза орттириб олгандан, текширув ва жарималардан кўра, янги тизимга ўтиб олишни ва ишласа ҳам ишламаса ҳам бир хил солиқ тўлашни авзал кўрмоқда.

2019 йилда янги тахрирдаги Солиқ кодекси чиқаётганда «битта Солик кодекси бўлади, ортиқча ва қўшимча ҳеч қандай қонунлар ва қарорлар чиқармаймиз, солиқ тўлвочиларга ёрдам берамиз, уларни ишини осонлаштирамиз» деган ваъдалар берилган. Аммо қабул қилган янги таҳрирдаги Солиқ кодекси «сюрпиризлар»га бой бўлган ҳамда тадбиркорларни «тажриба куёнчаси» сифатида синаб кўриш даври бошланган.

Икки йил давомида текширувлар бўлмаслиги (мароторий) эълон килинди, тадбиркорларга кенг имкониятлар яратиб берилди. Бу ўз натижасини беришни бошлаганди, барча табиркорлик билан шуғуллана бошлади. Тадбиркорликни рўйхатдан ўтказиш бир ойлаб кетадиган узоқ «процесс» эмас, балки 5 дақиқалик иш бўлди, дўконлар, стартаплар, ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш соҳаси ривожланди ва тадбиркорлик субъектлари сони кескин ошди. Бунинг сабаби тизим жуда оддий эди. Қўшилган қийман солиғининг икки тури пайдо бўлди: биринчиси – ҳозирги ишлатаётган ҚҚС, иккинчиси – соддалаштирилган ҚҚС (яъни ҳисобга олиш функцияси мавжуд эмас). Савдо айланмаси 1 миллиарддан ошган барча тадбиркорлик суюъектлари мажбурий тартибда ҚҚС тўловчиларлар сафига ўтказилди. Оммвий ахборот воситаларида ҚҚС тўлов тизими кенг имкониятлар бериши, истеъмолчилар тўламаслиги, нархларга таъсир кўрсатмаслиги ҳақида бонг урулди, айрим кўзга кўринган табиркорлар ҚҚСни ижобий баҳоладилар.

Кейинроқ эса нархлар ошишни бошлаган, нархлар ошиши ҚҚСга боғлиқ эмас деганлар, оркасидан, айрим махсулотларни ҚҚСдан озод қилишган. Ва албатта унинг юки ҳам оҳир оқибат истеъмолчилар елкасига тушган. Яшаш учун курашувчан тадбиркорлар ҚҚСни ҳисобга олиш функциясидан аъло даражада фойдаланган ва охирда бюджетга пул тушуми камайган, кейин, ҚҚС гувоҳномаси ўйлаб топилиб, ўйин қоидалари солиқчилар ҳисобига ўзгарган.

Тадбиркорнинг айтишича, аввал ортиқча солиқ суммалари биргина ариза билан қайтарилган аммо 2019 йилдан бошлаб, ариза берилса олдин текширув тайинланади, ундан «эсон-омон» ўтиб олинса, кейин қайтарилади. Агар электрон тизими ортиқча ҚҚС қайтариш кераклигини кўрсатса, дархол тадбиркорларга солиқ органларидан қўнғироқ бўлади ва ортиқча солиқни қайтарамиз ваъдаси билан аризаси олинади ва текширув ўтказиб, бу маблағни бюджет фойдасига йўққа чиқаришади.

2021 йилни феврал ойида айни ҳамма йиллик балансни ёпамиз деб турган вақтда, Давлат солиқ қўмитаси «обналчи» фирмалар рўйхатини эълон килди ва кўплаб ташкилотларни хисоб рақамидаги маблағларни шу важ билан ечиб олди. Бу ҳолатда кўплаб ҳалол ишловчи тадбиркорлар ўзларининг айланма маблағларидан айрилди ва тақдирга тан бериб корхонасини ёпишга берди ёки соҳаларини ўзгартирди. Навбатда узилиш коэффициенти чикди, унга кўра узилиш коэффициенти юқори бўлган корхона билан ҳамкорлик қилсангиз, сиз ҳам «қора» руйхатга тушиб колишингиз мумкин ва бу ишбилармонлик обруйингиз тушишига сабаб бўлади.

Эсингизда бўлса, 2021 йилда онлайн касса аппарати жорий қилинди ва барчани мажбурий тартибда ўтказиш даври бошланди. Барча 100% онлайн касса аппаратга ўтказилгандан сўнг, оммавий нотўғри ишлаётганга чиқариб жаримага тортиш бошланди. Шу билан, жараён тўхтамади, бошида «чек бериш» масаласи пайдо бўлди, ҳозир эса 2-3 маротаба суниий чек бермаслик ҳолатлари уюштирилган дўконлар ёпилиш арафасига келиб қолди.

2022 йилда Солиқ қўмитасидан янги «сюрпириз», юридик шахслар эгалигидаги мол-мулкнинг ҳар бир эгаллаб турган квадрат метрига 2,5 миллион сўм ҳисоби берилиб, ундан 1,5% ставкада солиқ ундириш тизимни ўйлаб топилди. Тадбиркорларга биз мол-мулк солиғи 2%—1.5% тушурганларини иддао қилишди, лекин, бунда ҳам солиқ тўловочилар ютқазди, ижарачилар ижара нархларини солиқлар эвазига оширди. 2023 йилда қатъий солиқ тизими ишга тушурилди, бу давлат бюджетини нима қилиб бўлса ҳам тўлдириш — «қорабозор»ни ривожлантиришга қўйилган йирик қадам бўлди.

Охирги йиллардаги солиқ ислоҳатлари тарихини келтиришимиздан мақсад ҳам шу эди аслида. Тадбиркорлар қийинчилиги ва зарарлари эвазига яширин иқтисодиёт «қорабозорни» камайтириш ғояси билан амалга оширилган ислоҳотлар, бугун йўққа чиқиб, ҳуфёна иқтисодиётни ривожланишига йўл қўйилмоқда.

Қатъий солиқ тизимида дивиденд солиққа тортилмаслиги ҳисобига пулларни нақтлаштириш ривожланади, назоратсиз ноқонуний ишлаётган тадбиркорлар сони ошади, бу эса тадбиркорлар ўртасидаги муомалаларда фирбгарлик, қарздорлик ва бошқа муаммоларни келтириб чиқаради. ҚҚС тўловчи тадбиркорлар ҳар доимгидек давлат назоратида, улар ўнга ёки чапга қарамасин айбдор бўлиб қолаверади. Агар кайсидир банди тўғри келмаса уни назарат килиш функцияси ҚҚС гувохнамасини тўхтатиб куйиши мумкин. Бундай тизимдан шаффоф иқтисодиёт ва адолатли фискал сиёсатни кутиш қийин.

Таъкидлаш жоизки, тез ўзгарувчи бундай қонунчилик ва қонунларнинг номувофиқлиги нафакат инвесторларни балки, оддий тадбиркорларни ҳам ҳуркитиб юборади. Бундай давомли ўзгаришлар муҳитида узоқ муддатли бизнес режаларини тузиш ва унга пул тикиш имконсиз. Шу сабабдан, тадбиркорлар ўз бизнесини ривожлантиришни эмас, тиккан пулларини ва фойдасини тезда ечиб олиш фурсатини кутиш пайида бўлмоқда. Умуман олганда ҳозирги солиқ ислоҳотлари тадбиркорларга қимматга тушмоқда.

Муаллиф фикри таҳририят нуқтаи назаридан фарқ қилиши мумкин.


Тошкент вилоятидаги ҳибсхонада 22 ёшли йигит ўз жонига қасд қилди

Тошкент вилоятидаги ҳибсхонада 22 ёшли йигит ўз жонига қасд қилди

21:29 | 02.12.23 624
FIFA терма жамоалар рейтингини эълон қилди

FIFA терма жамоалар рейтингини эълон қилди

20:19 | 02.12.23 764
Тошкентда автобус йўлакларидаги қоидабузарликларни камераларга қайд этиш бошланди — видео

Тошкентда автобус йўлакларидаги қоидабузарликларни камераларга қайд этиш бошланди — видео

18:59 | 02.12.23 468
Газланган ичимликларга акциз солиғи – шакарга қарши курашми ёки «қора бозор» импорти учун «яшил чироқ»ми? – Алфия Раҳимовна

Газланган ичимликларга акциз солиғи – шакарга қарши курашми ёки «қора бозор» импорти учун «яшил чироқ»ми? – Алфия Раҳимовна

17:30 | 02.12.23 378
Ўзбекистонда энг арзон ва қиммат палов қаерда сотилиши маълум бўлди

Ўзбекистонда энг арзон ва қиммат палов қаерда сотилиши маълум бўлди

16:49 | 02.12.23 1054
Совет Иттифоқи қатағон қилган Абдулла Қодирий ва 200 га яқин киши оқланди

Совет Иттифоқи қатағон қилган Абдулла Қодирий ва 200 га яқин киши оқланди

12:30 | 02.12.23 879