17:49 | 06.11.23 506

Techstars Startup Weekend халқаро дастурининг навбатдаги босқичи Қаршида бўлиб ўтди

Ғолиблар Uzum миллий экотизими ва дастур ҳамкорларининг совринларига эга бўлган.

Techstars Startup Weekend доирасида ёш мутахассислар мамлакатнинг етакчи компаниялари менторлари раҳбарлигида ўз лойиҳаларини ишлаб чиққан. Ғолиблар Uzum миллий экотизими ва дастур ҳамкорларининг совринларига эга бўлган.

Фото: Techstars Startup Weekend

Techstars Startup Weekend доирасида ўз лойиҳаларини 74 нафар иштирокчи тақдим этди, тадбирда Қарши шаҳридан жами 89 нафар ёш мутахассис иштирок этган. Monday Academy va Monday Labs асосчиси Саидравшан Шакиров, Alif Tech Uzbekistan’дан Бобур Мавлонов, Манғуберди Лапасов, Ансора Билолова, Абдураҳмон Абдурашидов, Uzum миллий экотизимининг стратегия ва M&A директори Николай Селезнев, шунингдек, ИТ-ҳамжамият раҳбари Шавкат Каримов, Руслан Рустамов, Open Web Academy ва Yemak компанияси асосчиси, Сардор Содиков, Global Education in Karshi асосчиси ва лойиҳа менежери жамоаларнинг менторлари бўлишган.

Фото: Techstars Startup Weekend

«Startup Weekend бу тажрибали менторлар раҳбарлигида ўз ғояларингиз ва лойиҳаларингизни синаб кўриш ва такомиллаштиришнинг имкониятидир, — дейди Startup Weekend Uzbekistan етакчи координатори Мадина Зокирова. — Биз ҳамкорларимиз ва мураббийларимизга ушбу икки кун ёш мутахассисларга, миллионлаб одамларга турли муаммоларни ҳал қилишда ёрдам берадиган лойиҳаларни амалга оширишда ёрдам беришга тайёр бўлгани учун миннатдорчилик билдирамиз.»

Бугунги кунда Uzum жамоасида мамлакат бўйлаб 8 000 дан ортиқ мутахассислар борлиги ва улар ёшларга зарур билим ҳамда кўникмаларни эгаллашга ёки ўз лойиҳаларини амалга оширишга ёрдам берадиган лойиҳаларда фаол иштирок этаётгани ҳақида Uzum экотизимининг стратегия ва М&А директори Николай Селезнев айтиб ўтган.

«Ушбу икки кун ичида жамоалар жуда кўп ишларни амалга оширдилар ва умид қиламанки, бу улар учун ўз ғоялари ва лойиҳаларини амалга оширишда фойдали биринчи қадам бўлади» – деган Николай Селезнев.

Фото: Techstars Startup Weekend

Startup Weekend Qarshi’да 1-ўринни Region Taxi жамоаси шаҳарлараро ҳайдовчиларга белгиланган нархда доимий мижозлар оқимини таъминлашда ёрдам берадиган лойиҳа билан эгаллаган.

2-ўринга Rentify жамоаси ва талабалар учун уй-жой топиш лойиҳаси муносиб кўрилган.

3-ўринни Тиббий картани рақамлаштириш лойиҳаси билан Medical Card жамоаси эгаллаган.

Фото: Techstars Startup Weekend

Барча жамоалар, шунингдек, «Энг яхши ижро ва дизайн» — Home cleaning жамоаси, «Энг яхши бизнес модели» — Green Zone жамоаси, «Энг яхши мижозлар таҳлили» — Active Work жамоаси — Uzum миллий экотизимидан совғалар, Uzum Маркетдаги харидлари учун 1 миллиондан 500 минг сўмгача бўлган сертификатлар олган.

Хакатон халқаро стартап акселератори Techstars Startup Weekend Uzbekistan ҳамжамияти томонидан Швейцария тараққиёт ва ҳамкорлик агентлиги (SDC) томонидан молиялаштириладиган БМТТД ҳамда иқтисодиёт ва молия вазирлигининг «Рақамлаштириш орқали ёшларнинг иқтисодий ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтириш имкониятларини очиш» қўшма лойиҳаси, Alif Tech, Uzum, IT Park, IT City Academy, OpenWeb Academy va UzProgers билан ҳамкорликда ташкил этилган.


Тошкентдаги Humo arena’да Миллий гвардия томонидан машғулотлар ўтказилди — фото

Тошкентдаги Humo arena’да Миллий гвардия томонидан машғулотлар ўтказилди — фото

12:11 | 08.12.23 45
Мирзиёев ва Ариповнинг сунъий интеллектда ишлов берилган видеолари тарқалди — видео

Мирзиёев ва Ариповнинг сунъий интеллектда ишлов берилган видеолари тарқалди — видео

11:17 | 08.12.23 949
«Навбаҳор» футбол клуби шифокори самолётда одам ҳаётини сақлаб қолди

«Навбаҳор» футбол клуби шифокори самолётда одам ҳаётини сақлаб қолди

10:23 | 08.12.23 290
Ҳафтанинг жума куни республикада қор, ёмғир ёғади

Ҳафтанинг жума куни республикада қор, ёмғир ёғади

8:56 | 08.12.23 487
Андижонда қалбаки, сифати кафолатланмаган дориларнинг савдо занжири аниқланди – видео

Андижонда қалбаки, сифати кафолатланмаган дориларнинг савдо занжири аниқланди – видео

22:26 | 07.12.23 1049
Ўзбекистонда дам олиш кунларида қандай об-ҳаво кузатилиши эълон қилинди

Ўзбекистонда дам олиш кунларида қандай об-ҳаво кузатилиши эълон қилинди

20:36 | 07.12.23 1202