15:10 | 22.12.23

                       

Телефон топиб олиб, қайтармаган аёл жазоланди

У 1 млн 20 минг сўм миқдорида жарима тўлаган.

Тошкент шаҳар аеропортидаги ҳавфсизликни таъминлаш бошқармаси ходимлари Bugun.uzʼга маълум қилишича, 2023 йилнинг 6 декабр куни «Ислом Каримов» номидаги Тошкент халқаро аэропорти MARAFET МЧЖда фаррош бўлиб ишловчи 42 ёшли У.А. йўловчи А.Н. томонидан қолдирилган ROSO русумли телефон аппаратини топиб олиб, қайтармаган.

Фото: Тошкент шаҳар аеропортидаги ҳавфсизликни таъминлаш бошқармаси матбуот хизмати

Ҳолат юзасидан ХТБ ходимлари томонидан Ўзбекистон МЖтКнинг 62-моддасига асосан ҳужжатлар расмийлаштирилиб, 2023 йил 21 декабр куни Жиноят ишлар бўйича Тошкент шаҳар Сергели суди томонидан базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баробари яъни 1.020.000 сўм миқдорида жарима жазоси тайинланган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: