22:16 | 26.08.24

                       

Термизда Афғонистон ҳамда Ўзбекистон футбол клублари беллашди

Сурхондарёда Ўзбекистон ва Афғонистон клублари ўйин ўтказди (видео).

Термиз шаҳридаги «Алпомиш» ўйингоҳида Ўзбекистон ҳамда Афғонистон давлатларининг футол клублари ўртасида ўтказилган халқаро ўртоқлик учрашуви Термиз шаҳрида биринчи бор ташкил этилди.

Баҳсда Афғонистоннинг «Истиқлол» футбол клуби Сурхондарё вилоятининг «Қизириқ» футбол жамоаси билан рўбарў келди. Баҳснинг дастлабки дақиқаларидан қизил либосда ҳаракат қилган меҳмонлар тезкор ҳужумлар уюштириб, мезбон жамоа вакилларини шошилтириб қўйди. Бироқ «Қизириқ» футбол клуби ўйинчилари қарши ҳужумда кўпроқ тезкор комбинацияларни ишлатиб меҳмонлар дарвозаси олдида хавфли вазиятларни юзага келтирди. Мазкур урунишлар ўз самарасини бериб, учрашувнинг биринчи бўлимида «Қизириқ» футбол клуби вакиллари меҳмонлар дарвозасига иккита тўп киритишга мувоффақ бўлишди.

Учрашувнинг иккинчи бўлими ҳам қизиқарли вазиятларга бой тарзда ўтди. Ҳар икки жамоа вакилларини стадионга ташриф буюрган мухлислар қўллаб-қувватлаб туришди. Меҳмонлар ҳисобни ўзгартириш учун бор куч имкониятларини ишга солдилар. Аммо, мустаҳкам ҳимояни намойиш этган «Қизириқ» футбол клуби вакиллари ҳар бир нуқтада устувор ҳаракат қилиб, меҳмонларни ҳужумини галма-гал қайтариб туришди. Шундай қилиб учрашувнинг иккинчи бўлимида ҳисоб ўзгармади. 2-0 ҳисобида «Қизириқ» футбол клуби жамоаси Афғонистоннинг «Истиқлол» жамоаси устидан ғалаба қозонди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: