11:33 | 17.06.24

                       

Термизда бировнинг машинасини ўғирлаган эркак автоҳалокатга учради

Термизда бировнинг машинасини ўғирлаган эркак автоҳалокатга учради. У 15 йилга озодликдан маҳрум қилинган.

Термиз шаҳрида транспорт воситасини олиб қочишда айбланган шахс 15 йил муддатда озодликдан маҳрум этилди. Бу ҳақда Олий суд ахборот хизмати хабар берди.

Кадр: видео

Маълум қилнишича, 1975 йилда туғилган шахс муқаддам бир неча маротаба судланган бўлишига қарамасдан, маст ҳолатда ҳайдовчи томонидан очиқ қолдирилган машинани олиб қочган. Иш ҳужжатларида айтилишича, фуқаро олиб қочилган Matiz машинасида ЙТҲга учраган.

Жиноят ишлари бўйича Термиз туман судининг ҳукмига мувофиқ Жиноят кодексининг 267-моддасида (транспорт воситасини олиб қочиш) назарда тутилган жиноятни содир этган ўта хавфли рецидивист 15 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: