16:00 | 16.05.23 2293

Термиздаги «Сурхон Арена» стадионида 1,5 млн АҚШ долларлик реконструкция ишлари олиб борилмоқда

Замонавийлаштириш жараёни ERIELL Group томонидан амалга оширилмоқда

Термиздаги «Сурхон Арена» стадионида ERIELL Group томонидан қиймати 1,5 миллион АҚШ долларига тенг реконструкция ишлари бошланди.

ERIELL Group

Стадионда ўтказилган текширувдан сўнг, уни замонавийлаштириш, томошабинлар ўриндиқлари, инфратузилма, шу жумладан майсазор сифатини ва бошқа масалаларни такомиллаштириш бўйича режа тузиб чиқилган.

ERIELL Group

Cтадионнинг махсус ёритилиши FIFA’нинг алоҳида тартибларига мувофиқ таъминланиши режалаштирилган. Стадион қуриб битказилгандан сўнг, ФКА (Футбол клублари ассоциацияси) лицензиялаш стандартларига жавоб берадиган холга келтирилади. Замонавийлаштириш жараёни ниҳоясига етгач, стадион сифатли ўйинларни ўтказиш учун керакли стандартларга жавоб бера олади ва яна кўплаб футбол мухлисларини уйига айланади.

ERIELL Group

Бу ўзгаришлар Ўзбекистоннинг Сурхондарё вилояти футболи ривожига салмоқли ҳисса қўшади. Айниқса, ҳудуднинг ёш авлоди учун муҳим аҳамиятга эга бўлади. Эслатиб ўтиш керак, бу йилги мавсумда «Сурхон» ПФК футболчилари Ўзбекистон Суперлигаси ва Ўзбекистон Кубоги ўйинларида юқори натижаларга эришди. Ҳозирда жамоа клуб тарихидаги энг яхши натижаларни кўрсатиб келмоқда. Шу билан бир қаторда, кўплаб ёш сурхондарёлик футболчиларни жамлаб олган клуб Академияси ишларига алоҳида аҳамият берилмоқда.

ERIELL Group

Маълумот ўрнида, ERIELL Group бошқарув раиси Бахтиёр Фозилов 2023 йилдан «Сурхон» профессионал футбол клубига раҳбарлик қилиб келади.

Реклама


Тошкент вилоятидаги ҳибсхонада 22 ёшли йигит ўз жонига қасд қилди

Тошкент вилоятидаги ҳибсхонада 22 ёшли йигит ўз жонига қасд қилди

21:29 | 02.12.23 1626
FIFA терма жамоалар рейтингини эълон қилди

FIFA терма жамоалар рейтингини эълон қилди

20:19 | 02.12.23 1040
Тошкентда автобус йўлакларидаги қоидабузарликларни камераларга қайд этиш бошланди — видео

Тошкентда автобус йўлакларидаги қоидабузарликларни камераларга қайд этиш бошланди — видео

18:59 | 02.12.23 632
Газланган ичимликларга акциз солиғи – шакарга қарши курашми ёки «қора бозор» импорти учун «яшил чироқ»ми? – Алфия Раҳимовна

Газланган ичимликларга акциз солиғи – шакарга қарши курашми ёки «қора бозор» импорти учун «яшил чироқ»ми? – Алфия Раҳимовна

17:30 | 02.12.23 554
Ўзбекистонда энг арзон ва қиммат палов қаерда сотилиши маълум бўлди

Ўзбекистонда энг арзон ва қиммат палов қаерда сотилиши маълум бўлди

16:49 | 02.12.23 1300
Совет Иттифоқи қатағон қилган Абдулла Қодирий ва 200 га яқин киши оқланди

Совет Иттифоқи қатағон қилган Абдулла Қодирий ва 200 га яқин киши оқланди

12:30 | 02.12.23 1091