Террорчилар сафига қўшилган ўзбекистонлик йигит қидирувга берилди
Россияга ишлаш мақсадида борган йигит радикал ғоялар таъсирида жанговaр ҳаракатларга бориб қўшилган.
«Тавҳид вал-Жиҳод» террор ташкилотига қўшилган 23 ёшли йигит қидирувга берилган. Бу ҳақда Андижон вилояти ИИБ матбуот хизмати хабар берди.
2019 йил август ойида ишлаш учун Россияга борган. У ерда қурилиш ишлари билан шуғулланиб юрган вақтида халқаро террорчилик ташкилоти аъзоларининг салбий таъсирига тушиб, 2019 йилнинг ноябр ойида Туркия орқали Сурияга ўтган.
Олиб борилган суриштирув ишлари натижасида йигит ҳозирда Суриянинг Идлиб шаҳрида халқаро террористик ташкилотнинг «Тавҳид вал-Жиҳод»ига қўшилиб, жанговор ҳаракатларда қатнашмоқда.
Унга нисбатан, Жиноят кодексининг 159 (Ўзбекистон Республикаси конституциявий тузумига қарши чиқиш) ва 244 моддаси иккинчи қисми (Диний экстремистик, сепаратистик, фундаменталистик ёки бошқа таъқиқланган ташкилотлар тузиш, уларга раҳбарлик қилиш, уларда иштирок этиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, қидирув эълон қилинган.