7:11 | 18.08.24
Тест натижаларидан норози абитуриентлар қачондан апелляция бериши айтилди.
Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги тест натижаларидан норози абитуриентлар қачондан апелляция беришини маълум қилди.
Унга кўра, Олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовлари натижасидан норози бўлган абитуриентлар апеллация аризаларини «my.uzbmb.uz» сайтида (шахсий кабинети орқали) онлайн тарзда 18 августдан 27 августга қадар (10 кун давомида) беришлари мумкин.
Абитуриент апеллация шикояти бериши учун тест синовида иштирок этган ва тест синовидан четлатилмаган бўлиши лозим. Апеллация аризасини берган абитуриентга уни кўриб чиқиш санаси ва вақти кўрсатилган хабарнома тақдим қилинади. Абитуриент хабарномада белгиланган вақтда шахсини тасдиқловчи ҳужжат ва хабарнома билан Билимни баҳолаш агентлигига келиши лозим. Апеллация шикоятларини кўриб чиқиш 2024 йил 22 августдан бошланади.
Эслатиб ўтамиз, бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовлари бўйича мандат эълон қилинди. Танлов натижаларини 4 хил усулда билиш мумкин.
1. «my.uzbmb.uz» сайти орқали:
«my.uzbmb.uz» сайтига абитуриентнинг паспорт серияси ва рақами ҳамда шахсий идентификация рақамини киритган ҳолда.
2. «mandat.uzbmb.uz» сайти орқали:
«mandat.uzbmb.uz» сайтига абитуриентнинг ID рақамини киритган ҳолда.
3. SMS-хабарнома хизмати орқали:
5100 рақамига абитуриентнинг ID рақами юборилганда, мазкур телефон рақамига танлов натижалари бўйича SMS-хабарнома юборилади (хизмат ҳақи мавжуд).
4. Тест натижалари қайдномаси орқали:
Мазкур қайдномалар олий таълим муассасаларига тақдим этилади.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: