12:00 | 24.05.23 2085

Ўтган йили тавсиянома олиб, ОТМга кира олмаган хотин-қизлар бу йил ҳам ўқишга топширса бўлади

Бу ҳақда Оила ва хотин-қизлар қўмитаси бошқарма бошлиғи Ўғилой Ўрозова маълумот берган

Ўтган йили тавсиянома олган, лекин ОТМга кира олмаган талабгорнинг тавсияномаси жорий йилда ҳам амал қилади.

Маълум қилинишича, Вазирлар Маҳкамаси қарори билан тасдиқланган “Мутахассислиги бўйича камида беш йил меҳнат стажига эга бўлган хотин-қизларни давлат олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисида”ги низомда тавсиянома берилган кундан бошлаб уч йил муддат давомида фақат бир марта олий таълим муассасасига қабул учун амал қилиши белгиланган. Шунга мувофиқ, ўтган йили тавсиянома олган, лекин ОТМга кира олмаган талабгорнинг тавсияномаси жорий йилда ҳам амал қилади.

Қайд этилишича, ҳар бир фуқаронинг ЖШШИР – жисмоний шахснинг шахсий идентификацион рақами мавжуд бўлиб, бу рақам ҳар бир фуқаронинг паспортида ёзилган бўлади. Паспорт янгисига алмаштирилганда ҳам, серия ва рақам ўзгариши мумкин, аммо жисмоний шахснинг шахсий идентификацион рақами ўзгармайди. Ўтган йили тавсиянома олиб, ОТМга кира олмаган талабгор хотин-қизларнинг бугунги кунда фамилияси ўзгарган ёки паспорти алмашган бўлса ҳам олий таълим муассасаларига ҳужжат топширганда тавсияномадан ҳеч қандай тўсиқларсиз фойдаланишлари мумкин.

Шунингдек, янги таҳрирдаги Меҳнат кодексида болани парваришлаш таътиллари даврида ходимнинг иш жойи (лавозими) сақланиши, бу таътилларнинг кўпи билан олти йили меҳнат стажига қўшилиши, шу жумладан мутахассислиги бўйича иш стажига ҳам қўшиб ҳисобланиши белгиланган. Шунга кўра, мутахассислиги бўйича меҳнат стажи ҳисобланаётганда тавсиянома олиш истагида бўлган талабгор аёллар бола парвариши бўйича таътилда бўлса, ушбу давр иш стажига қўшилади.


Тошкент вилоятидаги ҳибсхонада 22 ёшли йигит ўз жонига қасд қилди

Тошкент вилоятидаги ҳибсхонада 22 ёшли йигит ўз жонига қасд қилди

21:29 | 02.12.23 907
FIFA терма жамоалар рейтингини эълон қилди

FIFA терма жамоалар рейтингини эълон қилди

20:19 | 02.12.23 848
Тошкентда автобус йўлакларидаги қоидабузарликларни камераларга қайд этиш бошланди — видео

Тошкентда автобус йўлакларидаги қоидабузарликларни камераларга қайд этиш бошланди — видео

18:59 | 02.12.23 529
Газланган ичимликларга акциз солиғи – шакарга қарши курашми ёки «қора бозор» импорти учун «яшил чироқ»ми? – Алфия Раҳимовна

Газланган ичимликларга акциз солиғи – шакарга қарши курашми ёки «қора бозор» импорти учун «яшил чироқ»ми? – Алфия Раҳимовна

17:30 | 02.12.23 436
Ўзбекистонда энг арзон ва қиммат палов қаерда сотилиши маълум бўлди

Ўзбекистонда энг арзон ва қиммат палов қаерда сотилиши маълум бўлди

16:49 | 02.12.23 1137
Совет Иттифоқи қатағон қилган Абдулла Қодирий ва 200 га яқин киши оқланди

Совет Иттифоқи қатағон қилган Абдулла Қодирий ва 200 га яқин киши оқланди

12:30 | 02.12.23 933