Тоғли Қорабоғ янги президентини сайлади
Боку Қорабоғдаги сайловларни «ноқонуний фаолият» деб атаган.
Тоғли Қорабоғ миллий ассамблеяси Самвел Шаҳраманянни президент этиб сайлади, деб хабар бермоқда РБК нашри.

Тоғли Қорабоғ миллий ассамблеяси (парламенти) Самвел Шаҳраманянни тан олинмаган республиканинг янги президенти этиб сайлади. Йиғилишда 22 депутат унинг номзодини ёқлаган бўлса, бир нафари қарши овоз берган. 2020 йилдан буён давлат раҳбари бўлиб келаётган Арайик Арутюнян август ойи охирида истеъфога чиқишини эълон қилганди.
Боку Қорабоғдаги сайловларни «ноқонуний фаолият» деб атаган.
Шаҳраманян Тоғли Қорабоғ пойтахти Степанакертда туғилган. У ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва солиқ органларида ишлаган, ҳукумат аъзоси бўлган. 2023 йил бошидан эса, мамлакат Хавфсизлик кенгаши котиби лавозимида ишлаб келган.