12:41 | 20.06.24

                       

Тоғда сайр қилмоқчи бўлган тўрт киши адашиб қолди

Бўстонлиқда тоққа айланишга чиққан тўрт киши денгиз сатҳидан 2000 метр баландликда адашиб қолди. Чимён ёнғин-қутқарув отряди қидирувга жалб қилинган.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги қутқаручилари томонидан Бўстонлиқда адашиб қолган фуқароларга амалий ёрдам кўрсатилди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

Маълумотларга кўра, Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасига Бўстонлиқ туманидаги «Кичик Оқсой» тоғига сайр қилиш мақсадида борган 4 нафар фуқаро йўлдан адашиб қолгани ва уларга ёрдам зарурлиги тўғрисида хабар тушган.

Фото: Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

Хабарга асосан Чимён ёнғин-қутқарув отрядининг бир гуруҳ қутқарувчилари зудлик билан айтилган манзилга етиб бориб, қидирув-қутқарув ишларини амалга оширган. Олиб борилган саъй-ҳаракатлар натижасида йўлдан адашган фуқаролар «Кичик Оқсой» тоғининг, денгиз сатҳидан 2000 метр баландликда экани аниқланиб, соғ-саломат хавфсиз ҳудудга олиб тушилган.

Фото: Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

Ҳодиса оқибатида тан жароҳат олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: