0:35 | 11.08.24
Олимпиадада олтин медаль олган боксчиларнинг мураббийи Тўлқин Қиличев юрак хуружига учради
Ҳасанбой Дўсматовнинг мураббийи Тўлқин Қиличев юрак хуружига учради.
Қайд этилишича, 8 август куни Тўлқин Қиличев Ҳасанбой Дўсматовнинг олтин медалини нишонлаётганда юрак хуружига учраган. Ўша ерда Буюк Британия бокс жамоасининг шифокори Ҳарж Сингх ва физиотерапевти Робби Лиллис ҳам бўлишган ва дарҳол Қиличевга ёрдам кўрсатишган.
Шундан сўнг ўзбекистонлик мураббий шифохонага олиб кетилган. Ҳозирда унинг аҳволи барқарорлиги айтилмоқда.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: