16:19 | 11.09.23 1423

Тошкент чанг-тўзон сабабли дунёнинг ҳавоси энг ифлос 10 та шаҳридан бирига айланди (видео)

Пойтахт ҳокимлиги шаҳар аҳолиси ва меҳмонларини огоҳлантирди.

Бугун, 11 сентябр куни соат 15:00 дан сўнг Тошкент шаҳрида чангли шамол бошланди. Шаҳар қисқа вақт ичида ҳаво сифати индекси бўйича дунёнинг ҳавоси энг ифлос 10 та шаҳридан бирига айланди. Бу бўйича статистика реал вақт режимида ҳаво сифатини қайд этиб борувчи IQAir платформаси томонидан тақдим этилди.

Фото: Telegram/«Новости от Насимова»

Қайд этилишича, Ўзбекистон пойтахтида айни пайтда кузатилаётган ҳаво айрим тоифадаги гуруҳлар учун носоғлом, деб баҳоланмоқда. Тошкент ҳозирда ҳавонинг ифлосланиши бўйича дунёда саккизинчи ўринга чиқиб олган.

Пойтахт ҳокимлиги эса шаҳар аҳолиси ва меҳмонларини ноқулай об-ҳаво шароитида автотранспорт воситаларини дарахтлар тагида қолдирмасликка чақирган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 11 сентябр куни Ўзбекистонда шамол тезлиги 21-23 метр/секундгача кучайиши ва чанг-тўзон кузатилиши мумкинлиги ҳақида хабар берган эдик.


Андижонда қалбаки, сифати кафолатланмаган дориларнинг савдо занжири аниқланди – видео

Андижонда қалбаки, сифати кафолатланмаган дориларнинг савдо занжири аниқланди – видео

22:26 | 07.12.23 434
Ўзбекистонда дам олиш кунларида қандай об-ҳаво кузатилиши эълон қилинди

Ўзбекистонда дам олиш кунларида қандай об-ҳаво кузатилиши эълон қилинди

20:36 | 07.12.23 779
Ўзбекистонда рус тили мактаб дарслигида казино рекламасининг борлиги аниқланди

Ўзбекистонда рус тили мактаб дарслигида казино рекламасининг борлиги аниқланди

19:00 | 07.12.23 1123
Ўзбекистонда барча агрегаторлар ва такси хизматлари фискаллаштирилади

Ўзбекистонда барча агрегаторлар ва такси хизматлари фискаллаштирилади

16:28 | 07.12.23 882
Ўзбекистонда жадидлар мероси бўйича учрашув ўтказилади

Ўзбекистонда жадидлар мероси бўйича учрашув ўтказилади

15:40 | 07.12.23 477
«Ўзгидромет» республиканинг айрим ҳудудларида қор кўчиш хавфидан огоҳлантирди

«Ўзгидромет» республиканинг айрим ҳудудларида қор кўчиш хавфидан огоҳлантирди

14:04 | 07.12.23 959