17:25 | 23.11.23

                       

Тошкент дорихоналар сони бўйича Москва ва Остонадан ўзиб кетди

Ўзбекистонда чакана савдо бозори яқин келажакда трансформацияга учраши прогноз қилинди.

Тошкент дорихоналар сони бўйича Москва, Санкт-Петербург ва Остонадан ўзиб кетди, деб Маълум қилди INFOline таҳлилий агентлиги бош директори Иван Федяков. Унинг фикрича, Ўзбекистондаги чакана савдо бозори яқин келажакда трансформацияга учрайди.

Фото: Bugun.uz

«Кўриниб турибдики, Санкт-Петербург ва Москва ҳали ҳам дўконлар сони бўйича Тошкент ва Остонадан олдинда. Аммо аҳоли жон бошига тўғри келадиган дўконлар сонига эътибор қаратадиган бўлсак, рақамлар бир-бирига ўхшашлигини кўришимиз мумкин. Қолаверса, дорихоналар сони бўйича Тошкент ушбу пойтахтлардан олдинда. Негалигини билмайман. Балки Тошкент аҳолиси даволанишни ёқтирар, тез-тез касал бўлишар. Негадир сизда дорихоналар кўп, дўконлар ҳам кам эмас», дейди у Тошкентдаги Retail Central Asia Plus форумида сўзлаган нутқида.

Федяковнинг сўзларига кўра, кичик дўконлар ихтисослашув йўлидан боради, чунки ассортимент бўйича йирик занжирлар билан рақобатлашишнинг деярли имкони йўқ

«Ўйлайманки, биз яқин келажакда Тошкентда ва умуман Ўзбекистон бозорида бундай ўзгаришларни ҳам кузатамиз», деб қўшимча қилган у.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: