11:50 | 25.04.23

                       

Тошкент ер усти халқа метро йўлининг бешта бекати фаолияти йўлга қўйилди

Метро бекатлари сони 48 тага етган

Транспорт вазирлиги ер усти халқа метро йўлининг II босқичи доирасида қуриб битказилган бешта бекатда йўловчи ташувлари бошлангани ҳақида хабар берди.

Фото: Транспорт вазирлиги

Маълум қилинишича, Қўйлиқ—Қурувчилар участкасида қурилиш ишлари тугатилган бешта бекатнинг умумий узунлиги 7,74 километрни ташкил этади. Шундай қилиб, Тошкент метрополитенининг бекатлари сони 48 тага етган.

«Ер усти метроси қурилишининг иккинчи босқичи тўлиқ якунланиши билан Тошкент метрополитенининг жами узунлиги 70 километрдан зиёд, бекатлар сони 50 та бўлади», дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, 8 февраль куни Шавкат Мирзиёев 8 февраль куни Тошкент ер усти метроси қурилишининг иккинчи босқичида амалга оширилаётган ишлар билан танишганди. Бугунги кунда Тошкент ер усти метросининг биринчи босқичи ва Сергели йўналишини боғловчи Қўйлиқдан Сергелигача бўлган ер усти йўли барпо этилмоқда. Қарийб 12 километрлик бу қисмда 7 та бекат бўлади. Ҳозирда Қурувчилар даҳасигача борган 5 та бекати қуриб битказилган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: