11:25 | 03.10.23 723

Тошкент халқаро кинофестивалининг тантанали ёпилиш маросими бўлиб ўтди. Энг яхшилар тақдирланди

Тадбирда америкалик машҳур актёр Кевин Спейси ҳам нутқ сўзлади.

«Ипак йўли дурдонаси» XV Тошкент халқаро кинофестивалининг тантанали ёпилиш маросими, 2 октябр куни Самарқанд шаҳридаги «Боқий шаҳар» мажмуасида бўлиб ўтди.

Фото: Кинематография агентлиги
Фото: Кинематография агентлиги

Ёпилиш маросимидан аввал жаҳон ва Ўзбекистонга машҳур киноюлдузлар махсус ташкил этилган қизил йўлакдан ўтди. Тадбирда 400 га яқин киноижодкорлар, актёр ва актрисалар, режиссёр ва кинооператорлар, продюсер ва кинотанқидчилар, киношунос олимлар иштирок этди.

Фото: Кинематография агентлиги
Фото: Кинематография агентлиги

Тантанали маросимда франциялик машҳур актёр, ўзбек томошабинларига «Такси» филмидаги роли билан таниш бўлган Сами Насери, «Етти», «Американча гўзаллик» фильмлари билан машҳур бўлган америкалик Кевин Спейси ҳам қатнашди. Тадбир Спейсининг нутқи билан бошланди.

Фото: Кинематография агентлиги
Фото: Кинематография агентлиги

Шундан сўнг, қатнашчилар учун Самарқанд шаҳри ҳақида тайёрланган видео намойиш этилди. Шунингдек, «Матонат» ҳужжатли филми режиссёри Шуҳрат Маҳмудов ва «Самарқандда қовун таровати» кинокартинаси режиссёри Али Ҳамроевлар тақдирланди.

Кейин эса Кинематография агентлиги директори Фирдавс Абдухолиқов сўзга чиқди ва барчани омадли ўтказилган яна бир фестивал билан табриклади. Тадбир давомида Жаҳон киноси ривожига қўшган ҳиссаси учун режиссёрлар россиялик Александр Сокуров, грузиялик Ираклий Квирикадзе ва италиялик Пиетро Марчеллолар тақдирланди.

Фото: Кинематография агентлиги
Фото: Кинематография агентлиги
Фото: Кинематография агентлиги

Маросим якунида Марказий Осиё филмлари танлови ғолиблари эълон қилинди. Унга кўра Тожикистоннинг «Фортуна» филми фестивал дирекциясининг махсус совринига, қозоғистонлик режиссёр Максим Акбаровнинг «Саҳро» кинокартинаси энг яхши дебют номинацияларига лойиқ кўрилди.

Фото: Кинематография агентлиги
Фото: Кинематография агентлиги
Фото: Кинематография агентлиги

Энг яхши актёр Дастан Айбек («Шувоқ ҳиди»), энг яхши актриса Талаайкан Абазова («Эсимда»), энг яхши режиссёр эса Дархон Тулегенов («Ака-укалар») деб топилди. Ҳакамлар ҳайъатининг махсус мукофоти Адилхан Эржановнинг «Адемоканинг сабоғи» филмига насиб этди. Энг яхши филм номинациясида ўзбекистонлик режиссёр Шокир Холиқовнинг «Якшанба» филми ғолиб бўлди.

Фото: Кинематография агентлиги
Фото: Кинематография агентлиги
Фото: Кинематография агентлиги
Фото: Кинематография агентлиги

Ўзбекистонда ҳарорат -17 даражагача тушиши ва қор ёғиши кутилмоқда

Ўзбекистонда ҳарорат -17 даражагача тушиши ва қор ёғиши кутилмоқда

10:45 | 04.12.23 271
Фарғонадаги махсус тадбирларда 22 нафар «гуруҳ аъзолари» қўлга олинди

Фарғонадаги махсус тадбирларда 22 нафар «гуруҳ аъзолари» қўлга олинди

22:23 | 03.12.23 1915
«Бахти Ташкентский» қўлга олингани бўйича расмий маълумот берилди

«Бахти Ташкентский» қўлга олингани бўйича расмий маълумот берилди

21:13 | 03.12.23 2650
Деярли барча ҳудудларда туман тушиши эҳтимоли мавжуд, ёғингарчилик бўлмайди

Деярли барча ҳудудларда туман тушиши эҳтимоли мавжуд, ёғингарчилик бўлмайди

20:25 | 03.12.23 609
Ўзбекистонда аҳолининг уй-жой билан таъминланганлик даражаси эълон қилинди

Ўзбекистонда аҳолининг уй-жой билан таъминланганлик даражаси эълон қилинди

19:49 | 03.12.23 833
Олмаотадаги ёнғинда ҳалок бўлганлар рўйхатига киритилганлардан бири тирик бўлиб чиқди

Олмаотадаги ёнғинда ҳалок бўлганлар рўйхатига киритилганлардан бири тирик бўлиб чиқди

19:10 | 03.12.23 786