15:45 | 31.08.24

                       

Тошкент халқаро аэропортида реконструкциянинг навбатдаги босқичи якунланди

Тошкент халқаро аэропортида реконструкциянинг навбатдаги босқичи якунланди.

Тошкент халқаро аэропортида реконструкциянинг навбатдаги босқичи якунланди ва аэропорт терминалини кенгайтириш имконини берди, деб хабар берди Bugun.uz мухбири.

Фото: Bugun.uz / Одил Деҳқонов

Таъкидланишича, 2021 йилдан ҳозирги кунга қадар халқаро авиақатновлар терминалининг майдони 45 минг квадрат метрдан 65 минг квадрат метргача кенгайтирилди. 2024 йилнинг сентябрь ойида бошланадиган реконструкциянинг якуний босқичида учиб келиш ва учиб кетиш заллари битта терминал мажмуасига бирлаштирилиб, унинг майдони 105 000 кв.м ни ташкил қилади. Бу аэропорт терминалининг йўловчиларни ўтказиш қобилиятини ҳозирги соатига 1200 йўловчидан 2400 тагача оширади.

Фото: Bugun.uz / Одил Деҳқонов

«Айни пайтда учиб кетиш терминалида майдони 2500 квадрат метрдан ортиқ бўлган кенг зал қурилган бўлиб, ундан йўловчилар рўйхатдан ўтиш жойига лифтлар ёки эскалаторлар орқали чиқишлари мумкин. Зал ва асосий терминал биноси ўртасида ўриндиқли кичик яшил майдон мавжуд. Кейинчалик, учиб кетиш терминалининг иккинчи қаватида шаҳарга қарайдиган деярли 2200 квадрат метр майдонга эга яна бир очиқ терасса пайдо бўлади. Залнинг ўзида йўловчилар ва кузатувчилар дастлабки текширувдан ўтадилар (багажлар сканерга жойлаштирилади, одамлар аркали метал детектордан ўтади) ва баъзи хизматлардан фойдаланишлари мумкин – багажни қадоқлаш, СИМ-карталарни сотиб олиш, банкомат хизматлари, зарядлаш станциялари ва вендинг автоматлари. Шунингдек, залда кичик ҳайвонларни (айниқса мушукларни) текшириш имконияти мавжуд – йўловчилар уларни алоҳида хонага олиб боришлари, у ерда тўрт оёқли ҳамроҳларини стресс ҳолатга туширмасдан контейнердан олиб аэропорт ходимига текширувни амалга ошириш учун беришлари мумкин», дейилади хабарда.

Фото: Bugun.uz / Одил Деҳқонов

Бугунги кунда учиб кетиш залида 40 та рўйхатга олиш пештахтаси мавжуд.

Фото: Bugun.uz / Одил Деҳқонов

Реконструкция ишлари тугаллангач, рўйхатга олиш пештахталари сони 90 тани ташкил этади, шу жумладан 12 та гибрид Селф Чек-ин и Баггаге Дроп Офф нуқталари, уларда йўловчилар рейсларга мустақил равишда рўйхатдан ўтишлари ва багажни топширишлари мумкин бўлади.

Фото: Bugun.uz / Одил Деҳқонов

Учиб кетиш ҳудудидаги чегара назорати пунктлари сони ҳам 34 тадан 54 тага, шу жумладан Э-гате, етказилади. Текширув ҳудуди 15 та йўлакгача кенгайтирилади. Шунингдек, учиб келиш залида 48 йўловчи ўтиш каналига эга янги паспорт назорати зонаси ташкил этилади, багаж олиш камарлари сони тўрттадан саккизтага кўпаяди.

Фото: Bugun.uz / Одил Деҳқонов
Фото: Bugun.uz / Одил Деҳқонов

Шунингдек, учиб кетиш ва келиш залларини бирлаштириш орқали кутиб олувчилар учун 4000 кв.м.га яқин майдон ажратиш мумкин бўлади.

Фото: Bugun.uz / Одил Деҳқонов
Фото: Bugun.uz / Одил Деҳқонов
Фото: Bugun.uz / Одил Деҳқонов
Фото: Bugun.uz / Одил Деҳқонов
Фото: Bugun.uz / Одил Деҳқонов
Фото: Bugun.uz / Одил Деҳқонов
Фото: Bugun.uz / Одил Деҳқонов
Фото: Bugun.uz / Одил Деҳқонов
Фото: Bugun.uz / Одил Деҳқонов
Фото: Bugun.uz / Одил Деҳқонов
Фото: Bugun.uz / Одил Деҳқонов