12:54 | 06.07.24

                       

Тошкент халқаро аэропортида ёнғин чиқди

Тошкент халқаро аэропортида ёнғин чиқди.

Uzbekistan Airports Тошкент аэропорти учиб кетиш зали ёнида содир бўлган ёнғин юзасидан маълумот берди.

Қайд этилишича, бугун, 6 июль куни соат 11:20 да Тошкент халқаро аэропорти вокзал олди майдонида янги «Терминал» кафесида ёнғин келиб чиққан.

Воқеа жойига зудлик билан аэропорт ва шаҳар ўт ўчириш бўлимлари етиб келган. Ёнғин соат 11:47 да ўчирилган. Ёнғин натижасида 5 квадрат метр майдонга зарар етказилган. Жабрланганлар йўқ. Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодисага ошхонадаги кичик ёнғин сабаб бўлган.

Маълумотларга кўра, ёнғин оқибатида ҳалок бўлган фуқаролар йўқ. Тошкент халқаро аэропорти ҳозирги вақтда нормал режимда ишламоқда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: