13:01 | 15.08.24
Тошкент ҳавоси яна ифлосланишни бошлади. Ҳаводаги чанг рухсат этилган максимал меъёрдан ошиб кетди.
Ўзгидромет 15 август санасига кўра, Тошкент шаҳрининг ҳавосидаги ифлосланиш даражаси ҳақидаги маълумотларни тақдим этди.
Унга кўра,
PM10 дисперсли заррачаларининг миқдори 130,5 мкг/м3 ни ташкил этди, рухсат этилган меъёрдан (500 мкг/м3) ошмади.
PM2,5 майда дисперсли заррачалар миқдори 41,7 мкг/м3 ни ташкил этди, рухсат этилган меъёрдан 1,2 марта ошди (35 мкг/м3)
Углерод оксиди CО (автотранспорт ва саноат корхоналари чиқиндилари) 1,40 мг/м3 ни ташкил этди (5 мг/м3) ошмади.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: