16:00 | 10.10.24

                       

Тошкент ИИББ Ўзбекистон–Эрон ўйинига бормоқчи бўлганларга илтимос билан чиқди

Тошкент ИИББ Ўзбекистон–Эрон ўйинига бормоқчи бўлганларга илтимос билан чиқди.

10 октябрь, пайшанба куни Тошкентдаги Бунёдкор стадионида Ўзбекистон–Эрон терма жамоалари ўртасида футбол ўйини бўлиб ўтади. Шу муносабат билан пойтахт Ички ишлар бош бошқармаси ўйинга бормоқчи бўлганларга мурожаат билан чиқди.

Маълум бўлишича, ўйинни юқори даражада ўтказиш мақсадида жамоат тартибини сақлаш ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш учун Тошкент шаҳар ИИББ ва Миллий гвардия ходимлари томонидан тегишли чора-тадбирлар кўрилган.

«Сизлардан стадионга ўйин бошланишидан вақтлироқ ташриф буюришингизни, шахсий транспортингизда эмас, балки жамоат транспортида келишингизни, чипталарсиз ўйингоҳга келмаслигингизни сўраб қоламиз. Футбол ишқибозларига қулайлик яратиш ва тирбандликларга йўл қўймаслик мақсадида қўшимча жамоат транспортлари ажратилганлигини маълум қиламиз», дейилади хабарда.

Шунингдек, футбол ишқибозлари стадионда жамоат тартибига ва ўрнатилган қоидаларга қатъий риоя қилишларини, мухлислик маданиятига амал қилишлари сўралган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: