17:50 | 17.08.24

                       

Тошкентда консалтинг раҳбари 3500 АҚШ доллари олган вақтда ушланди

Тошкент давлат юридик университетининг магистратурасига киритиб қўйиш эвазига пора олган раҳбар ушланди.

Тошкент вилоятида консалтинг фирма раҳбари пора билан қўлга олинди. Бу ҳақда ДХХ матбуот хизмати хабар берди.

Фото: ДХХ.

Маълум бўлишича, эркак ўзининг юқори лавозимларда ишловчи танишлари орқали, пойтахтлик фуқарога чет тилини билиш бўйича миллий сертификат олиб беришини айтган. Уни Тошкент давлат юридик университетининг магистратура босқичига ўқишга киритиб қўйиши эвазига 3500 АҚШ доллари олган вақтда қўлга олинган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: