13:30 | 13.08.24
Тошкент Марказий вокзали ўз фаолиятини қайта бошлайди.
Тўқимачи бекатида 2024 йилнинг 15 июлидан 15 август санасигача модернизация ишлари олиб борилиши муносабати билан Тошкент Марказий вокзалидан ҳаракатланадиган йўловчи поездлар Тошкент Жанубий вокзалидан ҳаракатланиши ҳақида хабар берилган эди.
Маълум қилинишича, 16 августдан Тошкент Марказий вокзали ўз фаолиятини бошлайди. Тошкент Марказий вокзалидан қатновчи маҳаллий йўналишларга саёҳатни аввалгидек Тошкент Марказий вокзалидан давом эттириш мумкин.
Яъни юқори тезликда ҳаракатланувчи:
Ҳозирда Тошкент Марказий вокзали ва Тўқимачи бекатидан ҳаракатланаётган шаҳарлараро Хожикент, Гулистон, Ангрен, Хаваст, Бекобод йўналишларидаги поездлар 16 августдан бошлаб Тошкент Жанубий вокзалидан ҳаракатланади.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: