14:38 | 22.09.23 1574

Тошкент метрополитени маъмурияти йўловчиларни огоҳлантирди

15 кун ичида 3 нафар йўловчи ўзбошимчалик билан поезд йўлига тушган.

«Тошкент метрополитени» ДУК метрополитен йўловчиларини огоҳлантирди. Бу ҳақда корхона матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Bugun.uz

Маълум қилинишича, сўнгги пайтларда метродан фойдаланувчи йўловчилар сони кескин ортиши билан йўловчилар томонидан бир қанча тартиббузарлик ҳолатлари содир этилмоқда. Жумладан, охирги 15 кун ичида 3 маротаба йўловчилар поезд йўлига ўзбошимчалик билан тушган ва бекатда фаолият олиб борувчи ходимлар томонидан улар хавфсиз тарзда платформага олиб чиқилган. Йўловчилар бунга сабаб сифатида турли шахсий буюмлари поезд йўлига тушиб кетганини келтирган.

Маълумот учун, метро йўлларида инсон ҳаёти учун хавфли ва ҳатто унинг ўлимига олиб келадиган даражада юқори кучланишли (825 волт) электр токи мавжуд. Ваҳоланки 42 волт кучланишдаги ток инсон ҳаёти учун хавфли ҳисобланади.

«Шу сабабли метродан фойдаланиш вақтида ҳушёр ва сергак бўлинг. Агарда бу каби ҳолатларга дуч келсангиз зудлик билан бекат платформасида фаолият олиб борувчи ходимларга мурожаат қилишингиз лозимлиги эслатиб ўтамиз», дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «Пахтакор» метро бекатида 26 ёшли киши ўзини поезд остига ташлашга уринганди. Шунингдек, Тошкент метросида сумкасида бомба борлигини айтган қиз беш суткага қамалганди.


Тошкент вилоятидаги ҳибсхонада 22 ёшли йигит ўз жонига қасд қилди

Тошкент вилоятидаги ҳибсхонада 22 ёшли йигит ўз жонига қасд қилди

21:29 | 02.12.23 1091
FIFA терма жамоалар рейтингини эълон қилди

FIFA терма жамоалар рейтингини эълон қилди

20:19 | 02.12.23 908
Тошкентда автобус йўлакларидаги қоидабузарликларни камераларга қайд этиш бошланди — видео

Тошкентда автобус йўлакларидаги қоидабузарликларни камераларга қайд этиш бошланди — видео

18:59 | 02.12.23 557
Газланган ичимликларга акциз солиғи – шакарга қарши курашми ёки «қора бозор» импорти учун «яшил чироқ»ми? – Алфия Раҳимовна

Газланган ичимликларга акциз солиғи – шакарга қарши курашми ёки «қора бозор» импорти учун «яшил чироқ»ми? – Алфия Раҳимовна

17:30 | 02.12.23 471
Ўзбекистонда энг арзон ва қиммат палов қаерда сотилиши маълум бўлди

Ўзбекистонда энг арзон ва қиммат палов қаерда сотилиши маълум бўлди

16:49 | 02.12.23 1184
Совет Иттифоқи қатағон қилган Абдулла Қодирий ва 200 га яқин киши оқланди

Совет Иттифоқи қатағон қилган Абдулла Қодирий ва 200 га яқин киши оқланди

12:30 | 02.12.23 964