8:19 | 07.09.24
Тошкент метрополитенида хавфсизлик чораларини таъминлаш мақсадида металл детекторлар ўрнатилади.
Тошкент метрополитенининг барча бекатларида махсус металл детектор қурилмаларини ўрнатиш ишлари бошланди. Бу ҳақда «Тошкент метрополитени» ДУК хабар берди.
Қайд қилинишича, Тошкент метрополитенидан фойдаланувчи йўловчилар сони кун сайин ортиб бормоқда. Бу эса метрополитен ходимларидан қўшимча масъулият ва жавобгарликни талаб этади. Шу боис, бекатлардаги хавфсизлик чораларини таъминлаш ва йўловчиларга сифатли хизмат кўрсатиш мақсадида барча метро бекатларида махсус металл детектор қурилмаларини ўрнатилади.
«Шу ўринда йўловчилардан ўзи ва ўзгалар хавфсизлигига бефарқ бўлмасликларини ҳамда хавфсиз хизмат кўрсатилишида яқиндан ёрдам беришларини сўраймиз», дейилади хабарда.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: