10:40 | 08.11.24
Тошкент метрополитенининг яна 9 та бекатида она ва бола ҳамда ҳожатхона қурилади. Ҳозирда ушбу шароит фақат «Чилонзор» бекатида мавжуд.
Тошкент метрополитенида яна 9 та жамоат ҳожатхоналри қурилади. Бу ҳақда метрополитен ахборот хизмати хабар берди.
Таъкидланишича, йўловчилар гавжум бўлган яна 9 та метро бекатида она ва бола хонаси ҳамда ҳожатхона қуриш ишлари амалга оширилмоқда.
Маълумот учун, 2022 йилнинг 23 февралида Чилонзор бекатида синов тариқасида она ва бола хонаси ҳамда ҳожатхона фойдаланиш учун топширилганди.