18:16 | 17.09.24
Тошкент метросида поезднинг носоз ҳолати сабаб мега тирбандлик юзага келди (видео).
Ижтимоий тармоқларда Тошкент метросининг «Беруний» бекатида одамлар йиғилиб, жуда катта навбат юзага келгани акс этган видеолар тарқалди.
Маълумотларга кўра, ҳолат шу йил, 16 сентябрда «Космонавтлар» бекатидан кетиши керак бўлган 33-сонли ҳаракат таркибининг носозлиги сабаб юзага келган. Бундай вазият ўша куни соат 13:23 лар атрофида бўлган.
«Шу боисдан, белгиланган йўриқномага асосан, электропоезд машинисти томонидан тезкор кўрилган чора-тадбирлар натижасида ҳаракат таркибидаги носозлик 5 дақиқа ичида бартараф этилган ва ҳаракат таркиби фаолияти қайта тикланган.
Ҳозирги вақтда йўналишдаги поездлар белгиланган жадвалга асосан ҳаракатланмоқда», – дейилади «Тошкент метрополитени» расмий изоҳида.
Вазирлик матбуот котиби Наврўз Ашурматовнинг айтишича, бу 2 метро бекати 1 та — “Ўзбекистон” йўналишида жойлашгани сабаб “Космонавтлар”даги ҳолат “Беруний”га таъсир қилган.
«’Беруний’ шу линиядаги йўловчи оқими энг юқори бекат ҳисобланади. У ерда бир нечта ОТМ жойлашган. ‘Космонавтлар’даги поезднинг қанчадир вақтга тўхтаб қолгани бошқаларининг ҳаракат жадвалига таъсир қилган. Шулар сабаб тирбандлик юзага келган. Одатий кунларда бундай бўлмайди», – дейди у.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: