12:00 | 05.08.24

                       

Тошкент шаҳар ҳокимлиги аҳолидан ёрдам сўради

Тошкент шаҳар ҳокимлиги аҳолидан дарахтларни сақлаб қолишда ёрдам сўради.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати пойтахтда дарахт кесилганини кўрган аҳолидан телефон орқали маъсулларга хабар беришни сўради.

Қайд этилишича, дарахт ва буталарнинг ноқонуний кесилишига гувоҳ бўлган аҳолидан қуйидаги алоқа маълумотлари орқали хабар беришлари сўралaди:

  • Экология вазирлигининг расмий https://eco.gov.uz сайти;
  • Тошкент шаҳар экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси: 71 277-75-43, 71 2777543;
  • Тошкент шаҳар ИИББ: 71 233-72-33, 71 233-71-47.

Эслатиб ўтамиз, Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 январдаги 43-қарорига мувофиқ ўрмон фондига кирмайдиган ерларда дарахтларни экиш, парваришлаш ҳамда кесиш тартиби тасдиқланган.

Унга кўра, дарахт ва буталар шохларининг бир қисмини ёки таг қисмидан кесиш:

  • маҳалла ҳудуди ва кўп қаватли уйлар оралиғида – фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари;
  • ташкилотларнинг ҳудудларида – ер эгалари;
  • умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари бўйларида – Автомобиль йўллари давлат қўмитасининг ташкилотлари;
  • дарё, сой, ариқ бўйларида – сув хўжалиги органлари;
  • шаҳарнинг марказий кўчаларида – маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан амалга оширилади.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: