11:04 | 04.03.23 838

Тошкент шаҳар ИИББ ота-оналарни «Рёдан» ёшлар ҳаракатидан огоҳлантирди

Идора мазкур ҳаракат тўғрисида нималарни билиш лозимлиги ва у қандай хавф туғдириши ҳақида маълумот берди

Тошкент шаҳар ИИББга япон комиксларидан бирининг қаҳрамонларидан илҳомланган «Рёдан» халқаро ёшлар ҳаракати мухлислари Ўзбекистонда ҳам борлиги ҳақида хабарлар келиб тушган. Идора мазкур ҳаракат тўғрисида нималарни билиш лозимлиги ва у қандай хавф туғдириши ҳақида маълумот берди.

Фото: Google Images

Маълум қилинишича, дастлаб «Рёдан» ҳаракати ташкил этилганда, интернетдаги бир нечта виртуал жамоалардан иборат бўлган: улар япон анимация санъати мухлислари бўлиб, ўсмирларни қизиқишлари бўйича бирлаштиришдан бошқа мақсадларни кўзламаган.

«Болалар ўзларининг севимли санъатларини муҳокама қилар ва шунга ўхшаш кийимларни (орқасида ўргимчак расми ҳамда 4 рақами бўлган катакли шим ва футболкалар) танлашар эди.

Бироқ вақт ўтиши билан ҳаракатдан янги йўналиш ажралиб чиқиб, улар ичида бир қатор тажовузкор шахслар пайдо бўлди. Улар ҳудуддаги вазиятни беқарорлаштириш, ўсмирларнинг тўлиқ шаклланмаган дунёқарашига таъсир ўтказиш орқали уларни назорат қилишни мақсад қилиб олди», дейилади хабарда.

Пойтахт ИИББга кўра, бунинг оқибатида, тармоқдаги бегона шахсларнинг бузғунчи шиорлари таъсирига берилиб кетган болалар жамоат жойларида тўпланиб, оммавий тартиббузарликларни уюштира бошлаган.

Айни пайтда «Рёдан» ҳаракати томонидан уюштирилган бундай ҳолатлар Россия, Украина, Беларус ва бир қатор бошқа давлатларда қайд этилган. Жанжаллар томонларнинг турли даражадаги тан жароҳатлари олишига, шахсларнинг мулкига зарар етказилишига, кўплаб маъмурий ва жиноий ишларнинг қўзғатилишига олиб келади. Ўзбекистонда бундай оқибатларнинг олдини олиш керак.

«Ҳурматли ота-оналар! Фарзандларингизга эътиборли бўлинг, уларнинг қизиқишларини ўрганинг, айниқса субмаданий қизиқишларига бефарқ бўлманг.

Болаларнинг аниме ва мангага бўлган қизиқишини қоралаб бўлмайди. Лекин бу қизиқиши туфайли у номаълум шахсларнинг таъсирига тушиб қолмаётганига, виртуал дунёни ҳақиқатдан ажрата олиш қобилиятини йўқотмаганига ишонч ҳосил қилинг.

Фарзандларингизнинг ҳаётига, уларда кечаёган ўзгаришларга бефарқ бўлманг: улар билан дўстона муносабатда бўлиш орқали қизиқишларини, иштиёқини муҳокама қилинг, шу йўл билан уларнинг фикрини ўрганасиз ва уларда бўлаётган ўзгаришларни сезиш имконингиз ошади», дея огоҳлантирди идора матбуот хизмати.


Тошкент халқаро аэропортида катта қурилиш ва реконструкция ишлари бошланди

Тошкент халқаро аэропортида катта қурилиш ва реконструкция ишлари бошланди

19:08 | 09.12.23 251
Бирлашган Араб Амирлигида «Иқлим ўзгариши: илм-фан сиёсати» сессияси ўтказилди

Бирлашган Араб Амирлигида «Иқлим ўзгариши: илм-фан сиёсати» сессияси ўтказилди

17:11 | 09.12.23 390
Андижонда давлатни 2,4 млрд сўмга «туширган» майнинг ферма фаолиятига чек қўйилди

Андижонда давлатни 2,4 млрд сўмга «туширган» майнинг ферма фаолиятига чек қўйилди

16:42 | 09.12.23 434
БМТ Тараққиёт дастури томонидан дунёнинг 30 та давлатида Миллий мослашув режалари ишлаб чиқилади

БМТ Тараққиёт дастури томонидан дунёнинг 30 та давлатида Миллий мослашув режалари ишлаб чиқилади

16:15 | 09.12.23 226
Путин президентлик сайловларида иштирок этишини маълум қилди

Путин президентлик сайловларида иштирок этишини маълум қилди

15:30 | 09.12.23 463
Жаҳон банки Ўзбекистонга 800 млн долларлик молиявий ёрдам беришга рози бўлди

Жаҳон банки Ўзбекистонга 800 млн долларлик молиявий ёрдам беришга рози бўлди

14:40 | 09.12.23 335