17:41 | 19.07.24

                       

Тошкентда ноқонуний ташқи реклама конструкциялари мажбурий демонтаж қилинади

Тошкентда уч мингга яқин ноқонуний ташқи реклама конструкциялари мажбурий демонтаж қилинади

Тошкент шаҳрида ноқонуний ўрнатилган ташқи реклама ва ахборот объектлари (конструкциялари) мажбурий тартибда демонтаж қилинади. Бу хақда Адлия вазирлиги матбуот хизмати хабар берди

Малум қилинишича, Тошкент шаҳар ҳокимининг қарорига кўра 2024 йилнинг 1 июнига қадар бундай объектларни қонунийлаштириш имконияти берилган эди.

Аниқланишича, Тошкент шаҳрида бугунги кунда 10 мингдан ортиқ ташқи реклама объектлари бор. Улардан 7 мингдан копроғида объект паспорти мавжуд, қолганлари эса ноқонуний ўрнатилган.

Шунингдек, демонтаж ишлари ҳокимликнинг «Рақамли ривожланиш департаменти» МЧЖ томонидан амалга оширилади. Объектлар электр энергиясидан узилади, Миллий гвардия демонтаж вақти жамоат хавфсизлигини таъминлайди.

Ноқонуний ташқи реклама конструкцияларини бузиш ишлари йил охирига қадар якунланади.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: