15:55 | 12.08.24

                       

Тошкент туманида 4 эгизак туғилди

Тошкент туманида аёл 4 нафар эгизак (1 ўғил, 3 қиз) фарзандли бўлди.

Республика перинатал марказида Тошкент туманида яшовчи аёл 4 эгизакни дунёга келтирди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, 2024 йил 7 август куни Республика перинатал марказида чақалоқларнинг соғлом туғилиши учун барча зарур шарт-шароит ҳозирланиб, асоратсиз туғуруқ амалиёти натижасида 1622 граммлик бир нафар ўғил, 1330, 1510 ва 1370 граммлик уч нафар қиз чақалоқ дунёга келган.

Ҳозирда гўдакларнинг аҳволи яхши. Она ва болалар ҳолати Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоят бошқармаси томонидан назоратга олинган.

Маълумот ўрнида, бу 2024 йил Республика перинатал марказида тўрт нафар эгизаклар туғилиши билан боғлиқ биринчи ҳолатдир.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: