9:11 | 17.06.24

                       

Тошкент туманида ичимик сувидан ноқонуний фойдаланган раҳбар аниқланди

Тошкент туманида 267,9 млн сўмлик ичимлик сувидан ноқонуний тарзда фойдаланган МЧ раҳбари қўлга олинди.

Тошкент туманида 267,9 млн сўмлик ичимлик сувидан ноқонуний фойдаланган иссиқхона аниқланди. Бу ҳақда Прокуратура Департаменти матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “M.E.” МЧЖ раҳбари Н.И. МЧЖга қарашли иссиқхонани марказлаштирилган коммунал сув таъминоти тизимига ўзбошимчалик билан улаб, 267,9 млн сўмлик ичимлик сувидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: