18:18 | 20.08.24
Тошкент ва Жиззахда ҳоким ёрдамчилари пора билан ушланди.
Тошкент ва Жиззах вилоятларида ҳоким ёрдамчиларининг ноқонуний ҳаракатларига чек қўйилди. Бу ҳақд ДХХ матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, Ўртачирчиқ туманидаги маҳаллалардан бирида ҳоким ёрдамчиси лавозимида ишловчи К.М. мансабдор танишлари орқали «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида фуқарога 1,8 гектар ер майдонини 10 йил муддатга ижарага олиб бериш эвазига 15 минг АҚШ доллари талаб қилиб, олдиндан 13 минг АҚШ доллари олган вақтида унинг ноқонуний ҳаракатига чек қўйилди.
Жиззах вилоятида кузатилган ҳолатда эса Ғаллаорол туманидаги маҳаллалардан бирида ҳоким ёрдамчиси лавозимида ишловчи И.К. ваколатли танишлари кўмагида фуқарони туман тиббиёт бирлашмасига ишга киритиб қўйиш эвазига 1200 АҚШ доллари олган вақтида ДХХ ва ИЖҚКД ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланди.
Ҳозирда ҳоким ёрдамчиларига нисбатан жиноят иши қўзғатилган.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: