12:01 | 22.06.24

                       

Тошкент вилоятида 10 ёшли болани поезд уриб юборди

Тошкент вилоятида велосипед билан поезд йўлини кесиб ўтмоқчи бўлган 10 ёшли болани поезд босиб кетди (видео).

Тошкент вилояти Зангиота туманидаги темирйўл ҳудудида 10 ёшли болани поезд уриб юборган. Бу ҳақда «Миллар» информацион дастурида маълум қилинди.

Аниқланишича, ҳодиса 2024 йил 20 июн куни содир бўлган. Шу куни соат 09:30 ларда болани Зангиота темирйўл кесишмасида Бекобод—Тошкент йўналишида ҳаракатланган электропоезд уриб юборган.

Маълумотларга кўра, бола велосипед ёрдамида поезд йўлини кесиб ўтмоқчи бўлган. У олган тан жароҳатлари оқибатида ҳодиса жойида вафот этган. Қайд этилишича, ҳозирда ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: