10:10 | 27.09.24
Бўстонлиқда 2 та уйда содир бўлган ёнғин салкам 1,5 соатда ўчирилди. Воқеа жойига 4 та ёнғин-қутқарув экипажи, 3 та сув ташувчи автоулов жалб этилган.
Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги хонадонларда ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, 26 сентябрь куни соат 22:23 да туманнинг “Чинор” МФЙ Ширмонбулоқ кўчасида жойлашган уйларда ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида ФВБга хабар тушган.
Шунга кўра, ёнғин-қутқарув экипажлари соат 22:30 да ҳодиса жойига етиб бориб, ёнғин соат 23:10 да қуршаб олинган ва соат 23:55 да ўчирилган.
Ёнғин натижасида 2 та уйнинг тахминан 150 кв.м. майдонда том ва ички қисми ёниб зарарланган. Ўтни ўчиришга 4 та ёнғин-қутқарув экипажи ва 3 та сув ташувчи автоулов жалб этилган.
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва вафот этган фуқаролар тўғрисида хабар келиб тушмади. Ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: