20:39 | 06.07.24
Тошкент вилоятида аёл эрини чойнак билан уриб ўлдирди. Унга нисбатан қўлланилган қамоққа олиш эҳтиёт чораси бекор қилиниб, жавобгарликдан озод қилинди.
Тошкент вилоятининг Қуйи Чирчиқ туманида аёл шаърий никоҳидаги эрини чойнак билан уриб ўлдирди. Бу ҳақда Миллар дастурида хабар берилди.
Маълум бўлишича, ҳолат 2024 йилнинг февраль ойида юз берган. 1977 йилда туғилган аёл 1982 йилда туғилган эркак билан шаърий никоҳ асосида яшаб келган.
Турмуши давомида эр-хотин жанжаллашиб қолган. Аёл жаҳл устида чойнак билан эрининг бошига урган. Шундан сўнг ўткир тиғли жисм билан унга ўта оғир тан жароҳати етказган. Оқибатда эркак воқеа жойида вафот этган.
Экспертиза хулосаларига кўра, аёл жиноятни ақли норасо ҳолда содир этган. Унинг қилмишида жиноят таркиби йўқлиги учун, унга нисбатан бўлган жиноят иши тугатилди.
Аёл руҳиш шифохонага ётқизилган. Унга нисбатан қўлланилган қамоққа олиш эҳтиёт чораси бекор қилинди.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: