21:12 | 07.08.24

                       

Тошкент вилоятида эр шаръий хотинининг қизига шилқимлик қилди

Тошкент вилоятида эркак шаръий хотинининг қизидан бўса олишни таклиф қилди. У қизалоққа бу борада тажриба орттиришини айтган.

Жиноят ишлари бўйича Олмалиқ шаҳар судида хотинининг қизига шаҳвоний шилқимлик қилган эркакка 2024 йил август ойининг 6 куни жазо тайинланди. Бу ҳақда Bugun.uz манбалари хабар берди.

Маълум қилинишича, 2024 йил 22 июль куни Олмалиқ шаҳар «Боғаро» МФЙда яшовчи эркак шаръий турмуш ўртоғининг қизига нисбатан шилқимлик қилгани аниқланган. Эркак қиз билан ёлғиз қолган вақтида унга шилқимлик қилган ва бўса олишни таклиф қилиб, бу борада тажриба орттиришини айтган.

Эркак судда айбига иқрор бўлган ва бу ҳолат қайта такрорланмаслигини айтган. Шунингдек, у суддан енгиллик ҳам сўраган.

Суд қарори билан МЖтКнинг 41-1-моддаси 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этганликда айбли деб топилган ва унга шу модда билан 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: