Қизнинг уйдагилари орадан бир ҳафта ўтгач воқеа ҳақида билиб, ички ишларга ариза ёзишган. Қизнинг онасига кўра, экспертиза бир ҳафтадан сўнг тайинланган, унинг натижаси эса узоқ вақтгача айтилмаган.
Қизчаларни олиб кетишганини кўрган гувоҳлар ва дала ҳовли эгаси кўрсатмаларига кўра, гумондор Тошкент шаҳри Яшнобод туманида ишловчи Музаффар исмли профилактика инспектори эканлиги аниқланди. «Менинг қизим ҳамманинг олдида уни таниди, у эса турган ҳолатда устимиздан кулди», — дейди қизчанинг онаси.
Қизнинг онасига кўра, гумондор ва унинг қариндошлари томонидан оиласига таҳдид бўлаётгани, таҳдидлар бир неча бор такрорлангани, ҳаттоки ички ишлар органлари ва прокуратура ходимлари гувоҳлигида ҳам давом этаётганини маълум қилган. Она таҳдид ҳолатлари бўйича ҳам ариза ёзган, бироқ ҳозирча ушбу мурожаат юзасидан ҳеч қандай ҳаракат амалга оширилмаган.
Жабрланувчининг онаси, гумондорга нисбатан Жиноят кодексининг 118-моддаси 4-қисми (Ўн тўрт ёшга тўлмаган шахснинг номусига тегиш — 15 йилдан 20 йилгача қамоқ билан жазоланади) билан жиноят иши қўзғатилган. Гумондор ҳозир судга қадар ҳибсга олинган ва лавозимидан бўшатилган. Туман прокуратураси раҳбарининг ўринбосари бу ишни ўз назоратига олган.