21:57 | 11.07.24
Тошкент вилоятида корхона раҳбари лойиҳани тендерда ютиб бериш учун тадбиркордан 4 млрд сўм талаб қилди.
Қибрай туманидаги корхона раҳбари мансабдор таниши орқали сув тозалаш иншоотини реконструкция қилиш лойиҳасини тендерда ютиб бериш учун тадбиркордан пора олаётган вақтда ушланди.
Маълум қилинишича, Тошкент вилояти Қибрай туманидаги хусусий корхона раҳбари мансабдор таниши орқали Косонсой шаҳридаги сув тозалаш иншоотини реконструкция қилиш лойиҳасини тендерда ютиб бериш эвазига тадбиркордан 4 миллиард сўм талаб қилган.
Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, у олдиндан 30 минг доллар олган вақтида ушланган.
Терговга қадар текширув давомида, Хоразм вилояти Қўшкўпир туманидаги фермер хўжалик раҳбари ушбу ноқонуний ишга алоқадор эканлиги аниқланиб, у ҳам процессуал тартибда ушланган. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши кўзғатилиб, қамоқ жазоси тайинланган.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: