17:40 | 27.04.23 539

Тошкент вилоятида оқова сувларни йиғиш ва тозалаш иншооти қурилади

БАА компанияси мазкур иншоот қурилишини 2024 йилнинг январидан бошлайди

Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи Шавкат Умрзоқов Abu Dhabi Sewerage Services Company мутасаддилари билан учрашувда оқава сувларни тўплаш ва тозалаш мақсадида қуриладиган янги иншоот масаласини муҳокама қилди.

Фото: Тошкент шаҳри ҳокимлиги матбуот хизмати

Пойтахт ҳокимлиги матбуот хизматининг хабар беришича, ADSS компаниясининг сотувлар бўйича ижрочи директори Абдулваҳоб ал-Шариф ҳокимлик масъулларига Тошкент вилояти Қуйи Чирчиқ туманининг «Сурум» МФЙ ҳудудида барпо этилиши режалаштирилган оқава сувларни йиғиш ва тозалаш иншоотининг дастлабки лойиҳасини тақдим этиб, уни такомиллаштириш учун баъзи техник ва ташкилий-ҳуқуқий масалаларни биргаликда ҳал этиш лозимлигига эътибор қаратди.

Фото: Тошкент шаҳри ҳокимлиги матбуот хизмати

Маълум қилинишича, 2 босқичли лойиҳа суткасига 1,5 миллион метр куб чиқиндиларни тўплаш ҳамда тозалаш имконини беради. Ушбу лойиҳа фақатгина тозалаш иншоотини қуришни эмас, балки ҳозирда мавжуд тозалаш иншоотларига йўналтирилган барча марказий қувурларни интеграция ва модернизация қилишни назарда тутади. Бу бўйича ҳам намунавий, камчиқим ва амалга оширилиши қисқа вақт талаб этадиган таклифлар тайёрланган. Режага кўра, 2024 йилнинг январидан иншоот қурилиши бошланади.

Фото: Тошкент шаҳри ҳокимлиги матбуот хизмати

Шавкат Умурзоқов ҳамкорларни қизиқтирган саволларга тегишли ташкилотлар масъуллари томонидан қисқа муддатда зарур маълумотлар етказиб берилишини билдирди. Ўз навбатида, бу лойиҳа Тошкент шаҳри учун ниҳоятда долзарб эканлигига эътибор қаратиб, уни имкон даражада тез муддатда, сифатли амалга ошириш муҳимлигини таъкидлади. Янги Тошкент ҳам шу тизимга уланишини билдириб, ундаги объектлар фойдаланишга топширилгунига қадар инфратузилма тайёр бўлиши муҳимлигини айтиб ўтди.

Томонлар лойиҳани такомиллаштириш юзасидан атрофлича фикр алмашди ва амалий мулоқотлар давом этишини билдирди.


Мирзиёев ва Ариповнинг сунъий интеллектда ишлов берилган видеолари тарқалди — видео

Мирзиёев ва Ариповнинг сунъий интеллектда ишлов берилган видеолари тарқалди — видео

11:17 | 08.12.23 889
«Навбаҳор» футбол клуби шифокори самолётда одам ҳаётини сақлаб қолди

«Навбаҳор» футбол клуби шифокори самолётда одам ҳаётини сақлаб қолди

10:23 | 08.12.23 290
Ҳафтанинг жума куни республикада қор, ёмғир ёғади

Ҳафтанинг жума куни республикада қор, ёмғир ёғади

8:56 | 08.12.23 479
Андижонда қалбаки, сифати кафолатланмаган дориларнинг савдо занжири аниқланди – видео

Андижонда қалбаки, сифати кафолатланмаган дориларнинг савдо занжири аниқланди – видео

22:26 | 07.12.23 1045
Ўзбекистонда дам олиш кунларида қандай об-ҳаво кузатилиши эълон қилинди

Ўзбекистонда дам олиш кунларида қандай об-ҳаво кузатилиши эълон қилинди

20:36 | 07.12.23 1193
Ўзбекистонда рус тили мактаб дарслигида казино рекламасининг борлиги аниқланди

Ўзбекистонда рус тили мактаб дарслигида казино рекламасининг борлиги аниқланди

19:00 | 07.12.23 1504