15:42 | 13.09.23 731

Тошкент вилоятида қурилиш соҳасида 15,8 млрд сўмлик сифатсиз ишлар аниқланган

Жиддий қонунбузилиши ҳолатлари бўйича 63 та жиноят иши қўзғатилган ва 12,6 млрд сўм зарар ундирилган.

Тошкент вилояти Прокуратура органлари томонидан ўтказилган ўрганишларда, вилоятда қурилиш соҳасида 15,8 млрд сўмлик сифатсиз ишлар ҳамда 6,3 млрд сўмлик қўшиб ёзиш ҳолатлари аниқланган.

Фото: Bugun.uz

Жиддий қонунбузилиши ҳолатлари бўйича 63 та жиноят иши қўзғатилган ва 12,6 млрд сўм зарар ундирилган. 280 та прокурор назорати ҳужжатлари қўлланилган ҳамда 90 нафар шахсларнинг ҳуқуқлари тикланган.

Вилоят прокурори раҳбарлигида ушбу масала юзасидан соҳага масъул идора раҳбарлари иштирокида йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишда, фойдаланишга топширилиши кечикаётган объектлар муҳокама қилиниб, объектларида амалга оширилаётган ишларни сифатли бажариш, ўз муддатида фойдаланишга топшириш юзасидан штаб ҳамда ишчи гуруҳ аъзоларига кўрсатма ва топшириқлар берилган.