11:09 | 07.07.23 41985

Тошкент вилоятидаги ўрмонзордаги ёнғин бўйича жиноий иш қўзғатилди

«Тошкент» давлат ўрмон хўжалигига қарашли ҳудудда содир бўлган ёнғин оқибатида 5,89 гектар майдон зарарланган.

Бош прокуратура Тошкент вилояти Пискент туманидаги «Тошкент» давлат ўрмон хўжалигига қарашли «Ангрен ўрмон бўлими» 1-участкасида содир бўлган ёнғин юзасидан жиноят иши қўзғатган.

Фото: Бош прокуратура

Эслатиб ўтамиз, «Лоло ариқ» маҳалласида жойлашган «Тошкент» ўрмон хўжалигига 1 июл куни соат 12:00 да ёнғин юз берган. Вилоят ФВБ ва туман ФВБ бўлими ходимлари махсус ўт ўчириш машиналари ва ўрмончилар билан биргаликда уни тўлиқ бартараф этган.

Ҳудудда ёввойи қуриган ўтлар ва табиий ҳолда ўсган жинғил буталари ёнган. Зарарланган майдон 5,89 гектарни ташкил этган. Ҳозирда соҳа мутахассислари томонидан ўсимлик дунёсига етказилган зарар ҳисобланмоқда.

Ҳолат юзасидан Тошкент табиатни муҳофаза қилиш прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 198-моддаси (Экинзорларни, ўрмонларни, дарахтларни ёки бошқа ўсимликларни шикастлантириш ёхуд нобуд қилиш) ва 207-моддаси (Мансабга совуққонлик билан қараш) билан жиноят иши кўзғатилган. Бош прокуратура томонидан мазкур жиноят иши тергови устидан назорат ўрнатилган.


Андижонда қалбаки, сифати кафолатланмаган дориларнинг савдо занжири аниқланди – видео

Андижонда қалбаки, сифати кафолатланмаган дориларнинг савдо занжири аниқланди – видео

22:26 | 07.12.23 448
Ўзбекистонда дам олиш кунларида қандай об-ҳаво кузатилиши эълон қилинди

Ўзбекистонда дам олиш кунларида қандай об-ҳаво кузатилиши эълон қилинди

20:36 | 07.12.23 789
Ўзбекистонда рус тили мактаб дарслигида казино рекламасининг борлиги аниқланди

Ўзбекистонда рус тили мактаб дарслигида казино рекламасининг борлиги аниқланди

19:00 | 07.12.23 1140
Ўзбекистонда барча агрегаторлар ва такси хизматлари фискаллаштирилади

Ўзбекистонда барча агрегаторлар ва такси хизматлари фискаллаштирилади

16:28 | 07.12.23 888
Ўзбекистонда жадидлар мероси бўйича учрашув ўтказилади

Ўзбекистонда жадидлар мероси бўйича учрашув ўтказилади

15:40 | 07.12.23 482
«Ўзгидромет» республиканинг айрим ҳудудларида қор кўчиш хавфидан огоҳлантирди

«Ўзгидромет» республиканинг айрим ҳудудларида қор кўчиш хавфидан огоҳлантирди

14:04 | 07.12.23 960