11:42 | 26.11.24

                       

Тошкент жамоат транспортида нақд пул билан тўловлар бекор қилинади

2025 йилдан Тошкент жамоат транспортида йўл ҳақини фақат электрон тўлов орқали амалга ошириш тартиби жорий этилади. Йўлкира ҳақининг чекланган тарифи 3000 сўм этиб белгиланади, электрон тўловда эса 1700 сўм ундирилади.

2025 йил 1 январдан Тошкентда жамоат транспорти йўл ҳақини электрон тарзда тўлашни рағбатлантирувчи янги тарифлар жорий этилади. Бу ҳақда шаҳар ҳокимининг қарор лойиҳаси Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар муҳокамаси порталида эълон қилинди.

Фото: Bugun.uz

Янги қарорга кўра, йўл ҳақи ва багаж ташиш хизматлари учун тарифлар қайта кўриб чиқилади. Асосий ўзгаришлар:

  • Йўл ҳақи: бир йўловчи қатнови учун умумий тариф 3000 сўм этиб белгиланади. Электрон тўлов тизими орқали тўлов амалга оширилганда, чегирма қўлланиб, тариф 1700 сўмни ташкил қилади.
  • Багаж ташиш: бир йўловчининг багажини ташиш хизмати учун 4000 сўм тўлов белгиланади.
  • Қатновлар сонига асосланган тарифлар: чекланган тариф 1600 сўм этиб белгиланади.

Электрон тўлов тизимининг жорий қилиниши:

Тошкент йўналишидаги барча автобуслар салонида нақд пул орқали тўловни бекор қилиш режалаштирилган. Йўл ҳақини тўлаш фақат электрон тарзда амалга оширилади.

Имтиёзлар сақланиб қолади:

Имтиёзли ва бепул тариф режалари ўзгаришсиз қолади. Қатновлар сонига боғлиқ ҳолда транспорт карталаридан фойдаланиш орқали бир соат ичида бошқа й