9:22 | 08.08.24

                       

Тошкентда 1000 дан ортиқ хонадорларга газ етказиб бериш тўхтатилади

Тошкентда 1000 дан ортиқ хонадорларга газ етказиб бериш тўхтатилади.

Олмазор, Сергели ва Янгиҳаёт туманлари газдан узилади. Бу ҳақда «Ҳудудгаз Пойтахт» матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, таъмирлаш ишлари туфайли Олмазор, Сергели ва Янгиҳаёт туманларининг қуйидаги ҳудудларига 8 август куни соат 10:00 дан 17:00 гача табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади.

Олмазор тумани:

  • «Орзу» МФЙдаги 3 та кўп қаватли уйлардаги 222 та хонадон;
  • Улгуржи истеъмолчилар сони: 5 та.

Сергели тумани:

  • Аҳоли истеъмолчилари: «Жунариқ» МФЙ Чоштепа ва Жунариқ кўчаларидаги 978 та ерли хонадон.

Янгиҳаёт тумани:

  • Аҳоли истеъмолчилари: «Чоштепа» МФЙ Чоштепа ва Узар кўчаларидаги 1157 та ерли хонадон.

Сергели ва Янгиҳаёт туманлари:

  • Улгуржи истеъмолчилар сони: 68 та.

Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланади.

«Юзага келаётган ноқулайликлар учун газ таъминоти филиали истеъмолчилардан узр сўрайди», — дейилади хабарда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: